Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАЙРАМГА ТУҲФАЛАР
2020-12-07 15:02:15 793
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги арафасида туманимизда қуриб битирилган қатор бинолар фойдаланишга топширилди.
Хонободдаги 8-давлат мактабгача таълим ташкилотининг ўзига хос тарихи бор. Ташкил бўлганига 30 йил тўлган бу ташкилотга ўз даврида Манзура Тоштемирова, Муҳаббат Мўсаева, Маҳфират Юсупова, Ўктамхон Отаназарова раҳбарлик қилишган.
1968 йилда хўжалик маъмурий идораси сифатида қурилган бино талабга жавоб бермай қолганди. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини амалга оширилиб, инвестиция дастури асосида 120 ўринли янги бино қурилди.
–Янги бинони “Фарғона кристал қурилиш”МЧЖ бунёдкорлари 2700 млн. сўмга қуриб битиришди, – дейди ташкилот раҳбари И.Исақова. –Қурувчилар билан бирга ҳомийларимиз катта ёрдам беришди. Барчаларидан миннатдормиз.
Конституция байрами араасида очилган бу бинони фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими Й.Бойигитов, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Сувлиариқ қишлоғида тадбиркор Абдуллажон Абдусамадов томонидан давлат-шерикчилик асосида 50 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб битказилди.
–Бино қурилишига банкдан 1,200 млн. сўм кредит олдик, 400 млн. сўм ўз маблағимизни сарфладик, – дейди тадбиркор А.Абдусамадов. – 10 нафар ишчи ўрни яратдик.
Тадбиркор томонидан қурилган ташкилот биноси замонга мослаб жиҳозланганини гувоҳи бўлдик.
Тошҳовуз МФЙ Қозилқум маҳалласидаги 34-мактаб тадбиркор Маҳмуджон Матқосимов томонидан қуриб берилган. Йиллар ўтиши билан, аҳоли кўпайиб, мактабда синф хоналари етишмай қолди. Инвестиция дастури асосида 2,303 млн. сўм сарфланиб, 270 ўринли бино ҳамда спорт зали қуриб, фойдаланишга топширилди.
“Амир холдинг строй” ҳусусий корхонаси қурувчилари томонидан бунёд этилган бино очилиши байрам бўлиб кетди.
Рамзий калит эгаларига топширилди. Меҳмонлар ўқувчилар билан самимий суҳбат қурдилар.
Ўқувчилар шундай замонавий билим даргоҳига эга бўлганликлари учун Президентимизга миннатдорчилик билдиришди. Кўзлари ёниб турган ўқувчилар орасидан олиму фозиллар чиқишини тилаб, дуо қилинди.