Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Секторлар фаолиятидан
2020-10-27 08:49:59 797
ЎРГАНИЛМОҚДА, ТАВСИЯЛАР БЕРИЛЯПТИ, КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Ёзёвон тумани прокурори, 2-сектори раҳбари И.Ходжаев ДСИ ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари билан биргаликда туман «Деҳкон бозори»да 11 хил турдаги озиқ-овқатлар билан савдо қилувчи ҳамда бозор ҳудудидаги турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилаётган тадбиркорлар билан бирма-бир учрашишди.
Ўрганиш давомида сектор раҳбари томонидан тадбиркорларнинг 11 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархини сунъий оширмаслик ва савдо қилиш жараёнларида санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Сектор раҳбари “Транссервис” МЧЖга бориб, юқори унумли техникаларнинг мавсумга шайлигини ҳамда тумандаги 10 та отряддаги механизаторларга дам олиш учун яратилган кўчма уйларнинг (вагон) ташкил этишишини ўрганди.
Ўрганиш натижалари юзасидан “Транссервис”МЧЖ ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.
Сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги 11-умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, моддий техник базаси ва дарс жараёнларида санитар қоидаларга риоя этилиши ҳолати ва бошқа масалларни ўрганиб чиқди.
Ўрганиш натижасига кўра, мактабнинг хожатхонаси таъмирталаб эканлиги аниқланиб, сектор раҳбари томонидан хожатхона ҳомийлар ҳисобидан таъмирлаш ишлари ташкил этилди.