Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси қарори
2020-10-06 11:29:20 751
2-сонли 2020 йил, 25 сентябрь
БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгашлари томонидан халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 20, 90, 91, 92, 93 - моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:
2. Ёзёвон туман сайлов комиссияси котиби Ж.Сулаймонов халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни маҳаллий матбуотда қонунда белгиланган муддатда эълон қилинишини таъминласин.
Ёзёвон туман сайлов комиссияси раиси Ф.Юлдашев