Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!
2020-07-14 15:44:03 839
Фарғона вилояти ДСЭНБ Ёзёвон туман филиали мудири Б.Мирзааҳмедов
МУРОЖААТИ
Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб карантин қоидалари чекловлари 1 августга қадар чўзилди. Вилоятимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2020 йил 7 июнь кунги № 221ф сонли фармойишини ижросини таъминлаш бўйича Фарғона вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Ёзёвон туман филиали ходимлари туман ИИБ, ДСИ, ФВБ, СЭОМ ва вилоят қўриқлаш бошқармаси №5-сонли алохида отряд ходимлари ҳамкорликда Ёзёвон тумани ҳудудига коронавирус инфексиясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича қўшма рейдлар ўтказилмоқда. Афсуски олиб борилаётган тарғибот ва огоҳлантиришларга қарамасдан туманимиз аҳолиси томонидан карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Бундай ҳолатлардан жамоат жойларда тиббий ниқоблардан фойдаланмасдан юрган 1174 нафар фуқароларимизга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига асосан 223000 сўмдан, Ўзбекистон Республикасининг махсус комиссиясининг 34-йиғилиш баёнини тартибларини бузиб, махсус руҳсатномасиз ҳаракатланаётган 10 нафар фуқароларимизга нисбатан, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисмига асосан 4 460 000 сўмдан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Ҳурматли юртдошлар!
Вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Ёзёвон туман филиали жамоаси сизлардан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғи учун бефарқ бўлмаслигингизни яна бир бор огоҳлантиради.