Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗИНИ САҚЛАГАННИ...
2020-07-07 15:47:42 866
Кечагина ижтимоий тармоқларда вилоятимизда уч нафар фуқаро коронавирусга чалингани ҳақидаги хабар тарқалди.
Маълум бўлишича касаллик аҳоли орасида эмас экан. Бу бирмунча тасалли берсада, хушёрликни сусайтириб бўлмайди. Чунки, бу офат нима эканлигини биз ёзёвонликлар яхши биламиз.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар бўлимлари, санитария-эпидемиология осойишталик маркази, Агрокимёҳимоя ва қатор ташкилот, муассасалар мутасаддилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Туман ҳокими ўринбосарлари М.Ҳатамов, З.Тешабоева тадбирда карантин қоидаларига риоя қилиш, қишлоқ ва маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, бозорлар, тадбиркорлик субъектларида дезинфекция ишларини олиб бориш, ниқобсиз юришга йўл қўймаслик ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбирдан сўнг ОВХ аппаратлари ҳамда волотёрлар томонидан туман марказида, одам гавжум жойларда, тадбиркорлик субьектларида дезинфекция ишлари бошлаб юборилди.
Халқимизда “ўзини сақлаганни, Худо сақлайди”, деб бежиз айтилмайди. Шундай экан, карантин қоидаларига қатъий риоя қилайлик!