Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МЕҲР-ОҚИБАТ” КЎПРИГИ
2020-05-29 14:23:31 915
Тошҳовуз ва Сойбўйи маҳаллалари ёнма-ён. Икки маҳаллани қадимий Ёзёвонсой ажратиб туради. Илгари маҳалларни боғлаб турувчи пиёдалар кўприги бўларди. Узоқ йиллар хизмат қилган кўприк абгор ҳолга келиб қолганди.
Тадбиркор Мадаминжон Аҳмаджонов бу кўприкни таъмирлаб берди.
Кўприк таъмирланишига Муборакмахсим Аҳмедов, Умаржон Саидов, Оллоҳберди Аҳмедов, Тошҳовуз МФЙдан Аҳмадали Улуғбеков, тадбиркорнинг отаси Абдусамад Қўшматов бош бўлишиб, яқиндан ёрдам бергани учун жуда тез фурсатда битирдилар.
Таъмирдан сўнг кўприкнинг очилишида Сойбўйи МФЙ раиси Абдурасул Бозоров, Тошҳовуз МФЙ раиси Абдуллоҳ Умаров ҳар иккала маҳалла кекса ва ёшлари тадбиркорга раҳмат айтишди. Тошҳовузлик оқсоқол Аҳмадали ота бу кўприкни оқибат кўприги, деб атаймиз деб таклиф киритди. Йиғилганлар хурсандлигидан чапак чалишди. Сойбўйиликлар меҳр сўзини қўшиб “Меҳр-оқибат” кўприги деб аташни таклиф қилишди.
Бу кўприкка асос солишган Солиполвон, Абдуллаҳожи каби кўп марҳумларимизни ёдга олиб, қуръон тиловатлар қилинди. Шундай қилиб, ёш тадбиркор Мадаминжон Аҳмаджонов ҳомийлигида “Меҳр-оқибат” кўприги яна ҳаётга қайтди.
Э.ЭРМАТОВ,
Сойбўйи МФЙ Нуронийлар Кенгаши раиси.
ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ