Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ ҲАР ЎН ЙИЛДА РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ
2020-05-21 09:32:46 925
Давлатимиз мустақилликка эришгандан буён аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикасида бу тадбир сўнгги бор собиқ иттифоқ даврида, аниқроғи 1989 йилда ўтказилган. Холбуки, ҳар бир жамиятда аҳолини рўйхатга олиш камида хар 10 йилда ташкил қилиниши тартибга айланган. Энди бу тадбир Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2019 йил йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони асос бўлади. Фармонининг 2-бандида аҳолини рўйхатга олишнинг устувор жиҳатлари алоҳида қайд этилган. Улар қуйидагилардан иборат, аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил этиш ва эълон қилишни ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Ҳудудларни равожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича асосий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради. У аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш шунингдек, солиқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг, ёши, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, яшаш шароити, бандлиги, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари аниқланади.
Бу борада амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирларнинг ижобий натижаси, жамият олдида турган долзарб муаммоларга ойдинлик киритиш имкониятини яратади.
А.ХАКИМОВ,
Ёзёвон туман статистика бўлими бошлиғи.