Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТАДБИРКОР БОЙ БЎЛСА, ЮРТ ФАРОВОН БЎЛАДИ!

 2019-11-23 09:41:08    1271

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвон тумани ҳокими Й.Бойигитовнинг туманимиз тадбиркорларига

МУРОЖААТИ

Ҳурматли юртдошлар, ишбилармон тадбиркорлар!

Ёзёвон халқи тадбиркорлиги, ишбилармонлиги билан тилга тушган. Фермерлик ҳаракатининг қалдирғочлари ҳисобланган юртдошларимиз бу соҳада ўзига ҳос мактаб яратди. Бугунги кунда буни нафақат вилоятимизда, балки республикада тан олишмоқда. Бу албатта мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигининг самарасидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев доимо тадбиркорлар тарафида, уларни қўллаб-қувватлайди.Президентимиз “Биз битта иш ўрни яратган тадбиркорни бошимизда кўтарамиз”, “Фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилишимиз орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз”, деб бежизга айтмаганлар.

Юқорида айтиб ўтдик. Ёзёвон тадбиркорлар юрти. Кўпчилик фуқароларимиз тадбиркорлик билан шуғулланяпти. Шунинг билан бирга фойдаланилмаётган имкониятларимиз талайгина. Буюк Ипак йўлининг катта қисми туманимиз ҳудудидан ўтади. Бу тадбиркорлик, айниқса сервис соҳасини ривожлантириш учун катта имконият. Ёки Ёзёвонда экотуризмни ривожлантириш учун бор шароит қўшни туманларда йўқ. Ёзёвон чўллари табиат ёдгорлиги, Марказий Фарғона сув омбори йўналишларига сайёҳларни жалб қилиш мумкин.

Туман раҳбари сифатида тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ишбилармон юртдошларимизга ёрдам беришга тайёрман.

Тадбиркорларимизнинг мурожаатлари билан нафақат қабул кунлари, балки доимо шуғулланишга тайёрман. Муаммоларни қонун доирасида ўз вақтида сўзсиз ҳал қилишга кафолат бераман.

Тадбиркор бой бўлса, юрт фаровон бўлади, деб бежиз айтишмаган. Юртимиз равнақи, фаровонлигига қўшаётган ҳиссангиз беқиёс. Буни кўриб, билиб турибмиз.

Дунё ҳамжамиятида мустақил Ўзбекистоннинг барқарор ривожи, ижтимоий соҳаларнинг узлуксиз қўллаб-қувватланишида давлат бюджети ва уни шакллантирадиган солиқлар асосий роль ўйнайди. Бюджетнинг асосий қисмини тадбиркорларимиз тўлайдиган солиқлар ташкил этади.

Ёзёвон тумани республикамизда пахта тайёрлаш шартнома режасини биринчи бажаргани учун вилоят ҳокимлиги томонидан 6 миллиард сўм мукофот тарзида ажратилди. Бу маблағ маҳаллаларимиз ободлиги, маънавий маиший обьектлар қурилиши учун сарфланади.

Туманимизда 389 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатяпти. Эндиликда фермерларимиз экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни мақсад қилсалар, биз уларга кўмакдошмиз.

Илгари бюджет маблағлари фақат марказдан бошқариларди. Эндиликда ундай эмас, 2020 йилдан бошлаб, маҳаллий бюджетни шакллантириш тартиби тубдан ўзгаради. Ҳудудлар ўз сарф-ҳаражатларини мустақил равишда ҳал қилади. Шунинг учун маҳаллий бюджет даромадларини ошириш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларини кўпайтиришимиз, бир сўз билан айтганда ғазнамизни бойитишимиз даркор.

Тадбиркор ва ишбилармон юртдошлар!

Сизлар учун эшикларимиз ҳамиша очиқ. Барчамизнинг мақсадимиз ягона – юрт равнақи, ёрқин келажак учун, фарзандларимизни бунданда билимли, салоҳиятли бўлишига ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Мурожаат учун телефонлар:

Туман ҳокими              412-15-18

Туман прокурори        412-18-32

Туман ИИБ бошлиғи    412-12-02

Туман ДСИ бошлиғи    412-17-65