Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Обод қишлоқ” дастури тўғрисида
2018-03-30 17:13:32 2169
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш енг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисобланади. Мазкур қадриятларимизни изчил давом еттирган ҳолда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, енг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват етиш алоҳида аҳамият касб етади.
Ҳар ким ўзи яшайдиган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришда ҳиссасини қўшса, юртимиз обод бўлади, обод юртда яшайдиган одамлар кайфияти яхши бўлиши таъминланади.
Шу билан биргаликда, мамлакатимиз аҳолисининг 49 фоизи яшайдиган қишлоқ жойларда салмоқли демографик, меҳнат ва иқтисодий салоҳият жамланишига қарамасдан, улар учун зарур шароитлар яратиб берилмаган, турмуш даражаси ва сифатини оширишга йетарлича еътибор қаратилмаган. Жумладан, сўнгги йилларда пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йетиштиришда ҳиссаси юқори бўлган деҳқон-фермерларнинг ва бошқа тоифадаги аҳолининг ҳаётий-маиший еҳтиёжлари тўлиқ таъминланмаган.
Бундай ҳолат қишлоқ аҳоли пунктларини тубдан қайта янгиламасдан ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантирмасдан, мамлакатимизни замонавий ривожланган давлатга айлантиришга тўсиқ бўлмоқда. Хусусан, ҳудудларга ташрифлар жараёнида жойлардаги ҳақиқий аҳвол билан танишиш, бевосита маҳалла ва хонадонларга кириб бориш ҳамда аҳоли билан мулоқот натижалари қуйидаги тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Биринчидан, маҳаллий ҳокимликлар, “Давархитектқурилиш” қўмитасининг ҳудудий органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига амал қилмаган ҳолда, бино-иншоотлар ва уй-жойларни тартибсиз ва ўзбошимчалик билан қуриш ҳолатларига чек қўйилмаяпти. Қурилиш ишларининг қишлоқ ва маҳалла даражасида комплекс ёндашувлар асосида олиб борилмаслиги оқибатида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси ескича кўринишда қолмоқда.
Иккинчидан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекенерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг қуйи тизим корхоналари томонидан қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви, газ ва електр тармоқлари, трансформатор пунктларини експлуатация қилиш қониқарсиз аҳволда олиб борилиши оқибатида зарур инфратузилмалар ескирган ва яроқсиз аҳволга келиб қолган.
Учинчидан, шаҳарсозлик меъёр ва қоидалари ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларига мослаштирилмаганлиги оқибатида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, хусусан, мазкур ҳудудларда автомобил йўллари ва йўлбўйи инфратузилмаси барпо етиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригация тизимларини барпо етиш тартибсиз равишда олиб борилмоқда.
Тўртинчидан, маҳаллий бюджетлар ва тармоқ ташкилотлари томонидан қишлоқ аҳоли пунктларида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини комплекс тарзда амалга ошириш учун молиялаштириш тизими йўлга қўйилмаган.
Бешинчидан, енг ачинарлиси шуки, аҳолининг айрим қисмлари шу аҳволга кўниккан, боқимандалик кайфиятига берилиб кетганлиги оқибатида ўзининг уй-жойлари, ҳовлиси ва томорқасини сақлашга еътибор қаратмай қўйган. Халқимизнинг “Қуш инида кўрганини қилади” деган нақлини есдан чиқариб, ўз остонасини осойишта ва саранжом қилмаслик фарзандларимиз ва невараларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Олтинчидан, ободонлаштириш ишларига фаоллар, кенг жамоатчилик ва фуқароларни жалб қилишга йетарлича еътибор қаратилмаяпти ва аниқ бир тизимли самарали ишлар олиб борилмаяпти. Айниқса, мазкур ишлар сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар қўмиталари ва Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўғинлари еътиборидан четда қолган ва бу борада қатъий ташаббускорлик ва мувофиқлаштириш йетишмайди.
Йеттинчидан, ҳудудларда анъанавий бўлиб қолган ҳашарларни фақатгина “хўжакўрсин” учун байрам кунларига яқин саналарда юзаки ўтказиш одат тусига кирган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа обйектларини барпо етиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, жорий йилнинг 1-апрелидан бошлаб республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳарида, авваламбор, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018-йилда 2 тадан ва келгуси йилларда 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштиришга ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” дастури (кейинги ўринларда дастур деб аталади) амалга оширилади.
2. Қуйидагилар дастурнинг устувор мақсадлари ва харажатларнинг асосий манбалари етиб белгилансин:
биринчидан, республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига аҳолини ишончли тарзда ичимлик суви билан таъминлаш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш, қишлоқларни туман маркази билан боғлайдиган йўлларни қуриш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, лизинг асосида қишлоқ ва туман маркази орасида автобус қатновини йўлга қўйиш;
иккинчидан, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо етиш ва таъмирлаш, йўлбўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария иншоотлари ва ирригация тизимларини барпо етиш, транспорт тўхташ бекатларини қуриш;
учинчидан, халқаро молия институтларининг кредитлари ҳамда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига електр таъминотини яхшилаш, алоқа тизимини модернизация қилиш, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз йетказиб бериш;
тўртинчидан, ижтимоий аҳамиятга ега бўлган хизматларни тубдан яхшилашга еътибор қаратиш, бунда боғча, мактаб ва оилавий поликлиникаларни қуриш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда тегишли харажатларнинг ярмини республика бюджети ва мақсадли жамғармалар ҳамда қолган қисмини маҳаллий бюджет ва маҳаллий ҳомийлар ҳисобидан молиялаштириш;
бешинчидан, бозор инфратузилмаси обйектларини ва сервис шохобчаларини, жумладан, ҳаммом ва кичик бозор шохобчаларини тадбиркорларнинг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобидан барпо етиш;
олтинчидан, уй-жойларни таъмирлашда хонадон егаларига амалий ёрдам кўрсатиш, авваламбор, қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш, бу жараёнда кенг миқёсда ҳашар усулларини қўллаш ҳисобига ҳовли ва атроф ҳудудларни ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, оқова сув хандақларини барпо етиш ҳамда муҳтож оилалар учун ҳомийлар ва иш берувчи корхоналар маблағлари ҳисобидан уй қуриб бериш (таъмирлаш) ва бошқалар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида “Обод қишлоқ” жамғармалари тузилсин.
Иқтисодиёт вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда “Обод қишлоқ” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаб, тасдиқлаш учун кирицин.
Қуйидагилар “Обод қишлоқ” дастурида белгиланган тадбирларни молиялаштириш манбалари етиб белгилансин:
республика бюджети ва мақсадли жамғармалар маблағлари;
маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча маблағлари;
тармоқ корхоналарининг маблағлари;
халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грант маблағлари;
“Маҳалла” жамғармасининг ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;
ташаббускор тадбиркорлар маблағлари;
ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг ҳар йиллик Давлат бюджети, шу жумладан, маҳаллий бюджетлар параметрларини тасдиқлашда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш учун зарур миқдорда маблағлар ажратилишини назарда туцин.
Бунда, дастур доирасида “Ўзбекенерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбектелеком” АК, Республика йўл жамғармаси, Автомобил йўллари давлат қўмитасининг, ташкилот ва корхоналар ўз маблағларининг тегишли мақсадлар учун тўғридан-тўғри молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур Фармон билан “Обод қишлоқ” дастурининг белгилаб берилган асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, барча ташкилий чора-тадбирлар изчиллиги, лойиҳаларни молиялаштириш манбалари, моддий ресурслар таъминоти билан узвий ва чамбарчас боғланган 2018-йил учун чора-тадбирлар режасини ўн кун муддатда ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тасдиқлаш учун кирицин.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида марказлашган манбалар ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишлар бўйича буюртмачи етиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгилансин.
Барча обйектлар бўйича бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларни енг мақбул таклифлар танлови орқали аниқлашга рухсат берилсин.
Мазкур танловларни ташкил етиш, жараёнларни назорат қилиш ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик “Давархитектқурилиш” қўмитаси раиси Б.Закиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари дастурни амалга ошириш доирасида қамраб олинадиган жорий ва келгуси даврларга мўлжалланган қишлоқ ва маҳаллаларнинг манзилли рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун қуйидаги қатъий шартлар асосида шакллантиришни таъминласинлар:
ҳар бир қишлоқ кесимида туман (шаҳар) ҳудудий ташкилотлари билан биргаликда мўлжалланаётган кенг кўламли ишларни ташкил етиш ва бошқариш юзасидан тезкор махсус штабларни жорий етиш, шу жумладан, ишларни ҳашар ва хўжалик усулида бажаришни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил етиш, молиялаштириладиган қисми бўйича мавжуд барча имкониятларни жалб етиш, шу жумладан, солиқ йиғилувчанлигини ва қўшимча аниқланадиган манбалардан маҳаллий бюджет даромадини ошириш;
архитектура, санитария ва техник талаблар асосида шахсий мулк егалари ўз уй-жойини сақлаш, мавжуд томорқалардан унумли фойдаланиш, йер ва мол-мулк солиқларини ҳамда кўрсатилган коммунал хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш ва қарздорликка йўл қўймаслик, ҳашарларда фуқароларнинг бевосита шахсий иштирокини акс еттирувчи жамоа шартномаларини тузиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва “Давархитектқурилиш” қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура-қурилиш назорати инспексияси уй-жой, бино-иншоотлар ва томорқа хўжаликлари мулкдорлари томонидан амалдаги талаб ва қоидалар бузилиши ва уларга риоя етмаслик ҳолатларига йўл қўйилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ тегишли чоралар кўрсинлар.
7. Белгилаб қўйилсинки, “Обод қишлоқ” дастурига киритилган обйектларни сифатли ва арзон қурилиш материаллари билан таъминлаш мақсадида металл прокати, семент, норуда материаллари, ғишт, темир-бетон маҳсулотлари, ешик, дераза ромлари, лок-бўёқ, шифер ва шу каби бошқа асосий турдаги маҳаллий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун корхоналарга газ ва електр енергияси 2018-йил 1-майдан бошлаб “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбекенерго” АЖ томонидан аҳоли учун белгиланган нархларда йетказиб берилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўзқурилишматериаллари” АЖ, бошқа тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда семент, металл прокати, ғишт, темир-бетон буюмлари, ешик, дераза ромлари, лок-бўёқ маҳсулотлари каби асосий турдаги маҳаллий қурилиш материаллари ва жиҳозларини йетказиб бериш учун фирма дўконлари тармоқларини ташкил етиш чораларини кўрсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тегишли лойиҳа институтлари билан биргаликда:
“Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини батафсил режалаштириш лойиҳалари билан биргаликда олдиндан ишлаб чиқишни;
2019-йил 1-январга қадар қишлоқ аҳоли пунктлари меъморий қиёфасини яхшилаш тизимини такомиллаштириш мақсадида шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш, зарур ҳолларда янги стандарт ва мезонларни ишлаб чиқишни;
ҳар бир обйект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат експертизасидан ўтказилиши ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.
Белгилаб қўйилсинки, “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктлари бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги, Матбуот ва ахборот агентлигига барча турдаги оммавий ахборот воситалари билан биргаликда “Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқ аҳоли пунктларида, айниқса, чекка ва олис ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини батафсил ёритиб бориш ва кенг халқ оммаси орасида тарғиб қилиш тавсия етилсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЙОЙЕВ
Тошкент шаҳри, 2018-йил 29-март
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и
“ОБОД ҚИСҲЛОҚ” ДАСТУРИНИ 2018-ЙИЛДА АМАЛГА ОСҲИРИСҲ БЎЙИCҲА ҚЎСҲИМCҲА CҲОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 29-мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа обйектларини барпо етиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
“Обод қишлоқ” дастурининг 2018-йил учун мўлжалланган мақсадли параметрлари ҳамда дастур доирасида 2018-йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
“Обод қишлоқ” дастури доирасида 2018-йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг молиявий кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
“Обод қишлоқ” дастури доирасида ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ ва електр енергиясини аҳоли учун белгиланган нархларда йетказиб бериш преференсиялари татбиқ етиладиган асосий турдаги қурилиш материаллари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
“Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш учун туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил етиладиган махсус штабларнинг намунавий таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. “Обод қишлоқ” дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) 6-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ҳамда унинг асосий вазифалари етиб қуйидагилар белгилансин:
дастурда иштирок етаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек, юзага келган муаммоли масалаларни ҳал етиш;
қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича белгиланган параметрлар ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш юзасидан тизимли мониторинг юритиш;
келгуси йиллар учун “Обод қишлоқ” дастурини тайёрлаш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириш ва дастур параметрларини ишлаб чиқиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар – буюртмачиларнинг таклифлари асосида тасдиқланган дастурнинг тегишли параметрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бажариладиган иш турлари ва ҳажмлари ҳамда молиялаштириш манбаларига келишилган ҳолда аниқлик киритиш.
Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Республика комиссиясининг Ишчи органи етиб белгилансин ҳамда унга келгуси йиллар учун “Обод қишлоқ” дастурини ишлаб чиқиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириш ва дастур параметрларини ишлаб чиқиш вазифаси юклансин.
Республика комиссияси (А.Ж.Раматов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, ўн кун муддатда маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли вазирлик (идора)лар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган туман ва қишлоқлар кесимидаги манзилли рўйхатларни тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда келгуси йил Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш дастури параметрларини шакллантиришда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2019-йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун зарур марказлашган капитал қўйилмалар лимитини кўзда туцин.
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобил йўллари давлат қўмитаси, “Ўзбекенерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида ижтимоий соҳа обйектлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик коммуникациялари қурилишига халқаро молия институтларининг кредит маблағларини жалб қилиш учун лойиҳанинг молиявий-иқтисодий ҳисоботини (лойиҳаолди ҳужжатини) ўн беш кун муддатда тайёрлаб, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим ецин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р.Холмуродов вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим етилган лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий ҳисоботлари (лойиҳаолди ҳужжатлари) асосида “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молиялаштирувчи ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ва грант маблағларини жалб етиш чораларини кўрсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳар бир туман (шаҳар) ва қишлоқ бўйича махсус штабларни шакллантириб, уларнинг фаолиятини йўлга қўйсин, шунингдек, ҳар бир обйект кесимида тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва мониторинг натижаларини ҳар ой якуни билан Республика комиссиясига тақдим етиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўзқурилишматериаллари” АЖ, бошқа тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари “Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бажариш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ асосий турдаги маҳаллий қурилиш материаллари, буюмлари ва жиҳозлари билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсин.
“Ўзқурилишматериаллари” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АК, “Ўзелтехсаноат” АК, таркибида қурилиш материаллари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлган хўжалик бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бажаришга маҳаллий қурилиш материаллари, буюмлари ва жиҳозларини йетказиб бериш учун жойларда савдо шохобчалари – корхоналарнинг фирма дўконлари ва филиалларини комплекс тарзда ташкил ецин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” қўмитаси, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат автомобил йўллари қўмитаси, “Ўзбекенерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, бошқа тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларини хатловдан ўтказиб, уларнинг натижаларига кўра:
мавжуд уй-жойлар, бино-иншоотлар, инфратузилма обйектлари, йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникацияларининг техник ҳолатини ўргансин ҳамда шу асосда уларда қурилиш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилишини;
техник талабларга жавоб бермайдиган ёки ноқонуний равишда қурилган бино-иншоотлар ва қурилмаларнинг бузилишини;
ўзбошимчалик билан егаллаб олинган йер майдонлари туман ҳокимликларининг йер захира фондларига олинишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобил йўллари қўмитаси “Обод қишлоқ” дастури доирасида туман марказидан қишлоқларгача бўлган йўлларни, қишлоқларнинг марказий кўчаларини ва асфалт билан қопланган йўлларни таъмирлаш, қишлоқларнинг асфалт қопламасиз ички йўлларига қум-шағал қоришма ётқизиш ва пиёдалар йўлакларига бетон қоплама ётқизишни назарда тутувчи лойиҳа йечимлари асосида амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда секторлар раҳбарлари билан биргаликда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида мавжуд кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини (фасад, подйезд, зина майдонлари, том, йертўла, тротуар, болалар майдончалари) таъмирлаш, маиший инфратузилма обйектларини (ташқи санитария тармоқлари, тандирхона) жойлаштириш ҳамда атроф ҳудудини тартибга келтириш бўйича намунавий талабларни (ескиз лойиҳасини) ишлаб чиқиб, ишларни шу асосда амалга оширишни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун алоҳида лойиҳа ташкилотларини бириктириб, улар томонидан кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, ташқи қиёфасини тартибга келтириш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини таъмирлаш, маиший инфратузилма обйектларини жойлаштириш ҳамда атроф ҳудудини ободонлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат екология қўмитаси ҳудудий “Тоза ҳудуд” ДУКлар билан биргаликда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида чиқинди йиғиш пунктларини барпо етиб, тизимли равишда чиқиндиларни йиғиш, олиб кетиш ва утилизация қилиш ишларини ташкил қилсин ҳамда мазкур ишларни бажарадиган корхоналарни зарур транспорт воситалари, техника ва машина-механизмлар билан таъминлаш юзасидан чоралар кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, хўжалик бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар билан биргаликда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг иш билан бандлиги оширилишини таъминласин.
Бунда мавжуд захира ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, бўш турган бино-иншоотларда ишлаб чиқариш ва инфратузилма обйектларини ташкил етиш, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси обйектларини қуриш ва таъмирлаш, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо етиш ҳамда уларнинг тармоқларини кенгайтиришга алоҳида еътибор қаратилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов, Бош вазир ўринбосарлари Ж.А.Қўчқоров ва С.Р.Холмуродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЙОЙЕВ
Тошкент шаҳри, 2018-йил 29-март
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Обод қишлоқ” дастури тўғрисида"ги Фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018-йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига
СҲАРҲ
Енг аввало, республикамиз аҳолисининг салкам ярми қишлоқ ҳудудларда яшаб келаётганлиги ҳамда уларнинг фидокорона меҳнати, деҳқон, фермер, чорвадор ва миришкорларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида дастурхонимиз мўл-кўл бўлаётгани “Обод қишлоқ” дастурининг қабул қилинишида асосий омил бўлганлигини таъкидлаб ўтиш зарур.
Сўнгги йилларда вилоят ва туманлар марказларида ободонлаштириш ва марказий кўчаларнинг меъморий қиёфасини янгилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ аҳолиси учун янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилаётгани, хусусан, 2017-йилда қишлоқ жойларда 18 мингдан ортиқ оилалар учун ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасига ега шинам уйлар барпо етилгани шулар жумласидан.
Аммо ташрифлар давомида олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолидан келиб тушаётган ҳаққоний еътирозлар ва мурожаатлар шундан далолат берадики, аҳолининг уй-жой ва маиший шароитларини яратиш борасида айрим муаммолар сақланиб қолмоқда.
Жумладан, маҳаллий ҳокимликлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарларининг масъулияцизлиги оқибатида уй-жой фонди йиллар давомида таъмирланмасдан, том қисмлари ва ташқи қиёфаси мутлақо талабга жавоб бермайдиган аҳволга келиб қолган.
Бундан ташқари, қишлоқ аҳоли пунктларида електр тармоқлари ва трансформаторлардаги авариялар електр таъминоти тармоқларида кўплаб узилишларни келтириб чиқармоқда, шунингдек, суюлтирилган газ баллонларининг йетишмаслиги кузатилмоқда.
Кейинги долзарб муаммолардан бири шуки, ҳудудларда автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари сифациз олиб борилмоқда, ичимлик суви қувурлари ва иншоотлари яроқсиз аҳволга келиб қолган ҳамда оқова иншоотлари санитария талабларига жавоб бермайди.
Яна шуни таъкидлаш зарурки, аҳолининг айрим қисми шундай аҳволга кўниккани, боқимандалик кайфиятига берилгани натижасида ўзининг уй-жойи, ҳовлиси ва томорқасини сақлашга еътибор қаратмай қўйган.
Мазкур ишлар сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар қўмиталари ва Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўғинлари еътиборидан четда қолгани юқорида қайд етилган муаммо ва камчиликларнинг асосини ташкил етади.
Шу билан бирга, жойлардаги фаоллар ташаббуси билан емас, балки ҳудудларда анъанавий бўлиб қолган ҳашарларни фақатгина “хўжакўрсин” учун байрам кунларига яқин саналарда юзаки ўтказиш одатга айланиб қолмоқда.
Албатта, бундай ҳолатлар ҳеч кимни, айниқса, мазкур ҳудудларда яшаётган аҳолининг барча қатламларини қониқтирмайди. Ушбу вазиятни тубдан ўзгартириш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида қуйидагилар ишлаб чиқилган дастурнинг асосий мақсадлари етиб белгиланган.
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарида, аввало, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018-йилда 2 тадан ва келгуси йилларда 3 тадан қишлоқда (маҳаллада) аҳолининг яшаш шароитларини босқичма-босқич тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқларнинг (маҳаллаларнинг) қиёфасини замонавийлаштиришга ва қишлоқ аҳолиси учун иш жойларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилади.
2018-йилда мамлакатимизнинг 174 та туманидаги 368 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини комплекс равишда янгилаш чора-тадбирлари қабул қилинган дастурнинг устувор мақсадлари сифатида белгиланган.
Дастурда, айниқса, 127143 та уй-жойни таъмирлаш, уларнинг томини, ташқи кўриниши, ён-атрофини ободонлаштириш ишлари алоҳида ўрин егаллаган.
Дастур доирасида
Халқаро молия институтларининг кредитлари ҳамда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан
Маълумки, ижтимоий аҳамиятга ега хизматларни тубдан яхшилаш давлатнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, болалар боғчаси, мактаб, оилавий поликлиникалар ва шу каби бошқа жами 736 та ижтимоий соҳа обйектини қуриш, реконструксия қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб, лаборатория ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Албатта, жойларда бозор инфратузилмаси обйектлари ва сервис шохобчаларини, жумладан, ҳаммом ва кичик бозор шохобчаларини тадбиркорлик асосида бунёд етиш алоҳида аҳамият касб етади.
Дастурни амалга ошириш вазифаларига тўхталадиган бўлсак, бу борада маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида “Обод қишлоқ” мақсадли жамғармалари тузилади. Бюджет, тармоқ корхоналарининг, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грантлари, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари, ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағларни ушбу жамғармалар манбалари сифатида белгилаш кўзда тутилмоқда.
Биргина жорий йилда дастур доирасида назарда тутилган ишларга барча манбалар ҳисобидан 3 триллион 40 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ишончли ва мунтазам равишда йўналтирилади.
Дастурда ўз аксини топган йўналишларни амалга ошириш юзасидан тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларининг меъморий ва техник йечимлари асосида пухта ишлаб чиқилишини таъминлаш мақсадида
Ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш учун салоҳиятли пудрат ташкилотларини аниқлаш билан боғлиқ танловларни оқилона ташкил етиш, уларни ўтказиш жараёнини назоратга олиш ва бу борада самарадорликка еришишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган ушбу ҳужжатда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг масъуллиги қатъий белгилаб қўйилган.
Зарур моддий-техника ресурсларини жамлаш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан семент, металл прокати, ғишт, томёпқич маҳсулотлари, темир-бетон буюмлари, ешик, дераза ромлари, лок-бўёқ каби асосий турдаги маҳаллий қурилиш материаллари ва жиҳозларини йетказиб бериш учун ҳар бир аҳоли пунктида фирма дўконларини ташкил етиш кўзда тутилган.
Уй-жойларни таъмирлашда хонадон егаларига амалий ёрдам кўрсатиш, авваламбор, уларни арзон ва сифатли қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар учун електр енергияси ва газ йетказиб беришда преференсиялар назарда тутилган.
Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ ишларни оқилона ташкил етиш юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат таркибда доимий равишда фаолият кўрсатадиган Республика комиссияси ташкил етилган.
Ҳар бир қишлоқ кесимида туман (шаҳар) ҳудудий ташкилотлари билан биргаликда мўлжалланаётган кенг кўламли ишларни ташкил етиш ва бошқариш юзасидан тумандаги сектор раҳбарлари бошчилигида махсус штабларни жорий етиш, жумладан, ушбу штабларга ишларни ҳашар ва хўжалик усулида бажаришни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил етиш, молиялаштириладиган ишлар бўйича мавжуд барча имкониятларни жалб етиш, хусусан, солиқ йиғилувчанлигини ошириш ва қўшимча аниқланадиган манбалардан маҳаллий бюджет даромадини кўпайтириш каби вазифалар юкланган.
Қайд етилган тизимларга архитектура, санитария ва техник талаблар асосида шахсий мулк егалари ўз уй-жойини сақлаш, мавжуд томорқалардан унумли фойдаланиш, йер ва мол-мулк солиқлари ҳамда кўрсатилган коммунал хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва қарздорликка йўл қўймаслик, ҳашарларда фуқароларнинг бевосита шахсий иштирокини акс еттирувчи жамоа шартномаларини тузиш ҳам кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва “Давархитектқурилиш” қўмитаси қошидаги Давлат архитектура-қурилиш назорати инспексияси уй-жой, бино-иншоотлар ва томорқа хўжаликлари мулкдорлари томонидан амалдаги талаб ва қоидаларни бузиш ва риоя етмаслик ҳолатларига йўл қўйилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ тегишли чоралар кўриши белгиланган.
Мазкур дастурнинг қабул қилиниши ва ҳаётга изчил татбиқ етилиши маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу борадаги қадриятларимизни изчил давом еттирган ҳолда, барча ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини бажариш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, енг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват етишга хизмат қилади.
Манбаа: uza.uz