Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ИЖРО ИШИНИ ЮРИТИШ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

×

 2024-09-13 11:52:14    625

PDF юклаш
Чоп этиш



"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига кадар қарздор жисмоний шахс энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак эканлиги ҳақидаги талаб киритилади. Ушбу талаб бажарилмаган тақдирда, давлат ижрочиси ижро ҳужжатини қайтаради.


Почта харажатларини ундириш тартиб-таомилини соддалаштириш мақсадида қарздор жисмоний шахслардан почта харажатларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади. Соддалаштирилган ижро ишини юритиш доирасида давлат ижрочисининг зиммасига ижро ҳужжатини берган судни ёки бошқа органни ушбу ижро ҳужжати қайси суд ҳужжатига ёки бошқа органнинг ҳужжатига асосан берилган бўлса, ўша суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд мазкур ижро ҳужжати бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда ижро ишини юритиш тугатилганлиги ҳақида хабардор қилиш мажбурияти ҳам юклатилади.


Фуқаролик процессуал кодексига истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун қарздорликни ундириш ҳақидаги суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага истеъмолчи билан тузилган шартнома, пеня ҳисобланиши ҳақидаги ва истеъмолчини тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узиш тўғрисидаги огоҳлантириш кўрсатилган, қарзни тўлаш ҳақидаги талаб, ушбу талаб истеъмолчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда, шунингдек истеъмолчи тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши кераклиги тўғрисида талаб киритилади.


Ушбу Қонун суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш тартиб-таомилларини соддалаштиришга ҳамда инсон омилини камайтиришга, жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.


Абдуҳолиқ ТОЖИДДИНОВ,

МИБ Ёзёвон туман бўлими бошлиғи.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram