Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИДА
2024-02-09 06:32:27 150
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида янги иш куни давлатимиз мадҳияси куйлаш билан бошланяпти.
Бугун туман ҳокими Дилшоджон Джалилов иш кунини ҳоким ўринбосарлари, ташкилот-муассасалар раҳбарлари, ММТП раислари билан мудофаа ишлар бўлимида давлат мадҳияси билан бошлади. Сўнг ҳоким Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдги ,, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 4447-қарор ижросини таъминлаш юзасидан ,, Чақирув-2024" мавсумга тайёргарлик доирасида туман мудофаа ишлари бўлимининг мавсумга тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди.
--Мудофаа ишлари бўлими биноси 1953 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кундаги ҳолати умуман талабга жавоб бермайди,-деди ҳоким.--Шунинг учун бино ва унинг ҳудудини ҳашар қилиб, мавсумга тайёрлаймиз. Мана, кўринг, алоқа таянчи(антена) қўйилганда буён бўёқ кўрмаган. Бўлимни низом талаблари асосида таъмирлаб, ободонлаштириш керак.
Бўлим биноси ва ҳудудида бугундан ишлар бошланади.
Маълумот ўрнида, бу йил қуролли кучлар сафига туманимизда 196 нафар йигитлар ҳарбий хизматга юборилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram