Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАҚАМЛАШТИРИШ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ЮРИДИК ШАХС ВАКИЛЛАРИГА КЎПЛАБ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТМОҚДА!
2024-01-15 19:34:55 160
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2024 йил куни ПФ-1-сонли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Ушбу Фармон билан 2024 йилнинг 1 май кунидан бошлаб суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилди.
Хусусан, иқтисодий ишлар бўйича суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатлари фақат электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади.
Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатларига тадбиқ этилмаслиги Фармонда белгилаб қўйилди.
Шунингдек, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ва маъмурий суднинг ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатлари, қоида тариқасида электрон шаклда, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган тақдирда ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра эса – суднинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда қоғоз шаклда берилиши (юборилиши, тақдим этилиши) мумкинлиги белгилаб берилди.
Эндиликда, юридик шахслар суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатлари ва ижро иши юритиши доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатларни ўзларининг солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали олиши йўлга қўйилмоқда.
Жисмоний шахслар учун эса Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки интерактив хизматларни тўрсатадиган терминаллар орқали суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатлари ва ижро иши юритиши доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатларни олиш ва тақдим этиш имконияти яратилади.
Абдухафиз САТТАРОВ,
МИБ Ёзёвон туман бўлими бошлиғи.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram