Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


14 ЯНВАРЬ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

×

 2024-01-12 04:41:19    156

PDF юклаш
Чоп этиш



МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОН



“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап" тадбирлари доирасида “Ватанпарварлик ўн кунлиги” бошланди.


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 40-мактабда “Миллий армиямиз янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқони” мавзусида тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия бўлимлари, автомобил мактаби шахсий таркиби вакиллари, афғон жангчи фахрийлари қатнашдилар. Тадбир аввалида ҳарбий техникалар намойиши бўлди. Техника билан танишиш жараёнларида ўқувчи-ёшларга техникаларга бириктирилган масъуллар техник-тактик таснифини тушунтиришди. Ватанга бўлган муҳаббат, юртга бўлган садоқат, ватан ҳимоячиси мавзуларида очиқ суҳбат ўтказилди. Шундан сўнг мактаб фаоллар залида тантанали тадбир бошланди. Ўзбекистон мадҳияси садолари билан бошланган тадбирга туманимизнинг барча қатлам вакиллари иштирок этишди.

Туман ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Хатамов яқинлашиб келаётган – Ватан ҳимоячилари куни билан барчани табриклади. Мудофаа ишлар, “Ветеран" жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси туман бўлимлари раҳбарлари ҳам сўзга чиқишиб, бугунги тинч юртимизга кўз тегмаслигига, ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбия топишлари кераклигини, тинчлигимизни қадрига етиш бўйича сўзладилар.

Тадбир ДМТТ тарбияланувчиларининг чиқишлари, мактаб ўқувчиларининг жанговор машқлари ҳамда маданият бўлимининг куй-қўшиқлари билан мароқли ўтди. Қизиқарли викторина ғолибларига китоблар совға қилинди.

  Ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги кўргазмалар ҳам иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.


Байрам тадбирлари жойларда давом этади.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram