Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!

×

 2024-01-12 04:37:32    150

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллада дув-дув гап!


  Салкам бир ҳафта давом этган   ,, Маҳаллада дув-дув гап " тадбирининг энг сўнггиси туман марказидан 30 км узоқликдаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Қўшни Янгибўстон МФЙ вакиллари ҳам қатнашган тадбир 32-мактабда ташкилланди.

   Фарғона политехника институти профессор-ўқитувчилари, нуронийлар, зиёлилар юртимиздаги ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, ўтказилаётган тадбир моҳияти ҳақида батафсил ҳикоя қилиб бердилар.

   Шу ўринда чўлқуварлар маскани Янгиободда инфратузилма объектлари-электр, ичимлик суви тармоқлари тортилиб, кўчалар асфальтлаштирилганини, Янгибўстонда замонавий болалар боғчаси қурилгани, ичимлик суви тармоғи янгиланганлиги, мактабда спорт зали қурилаётганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

    Тадбирлар кўнгилдагидек ўтди. Фарғона политехника институти профессор ўқитувчиларига, маданият, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, МФЙлар ходимларига раҳмат!


Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram