Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!

×

 2024-01-12 04:34:12    162

PDF юклаш
Чоп этиш




ЁЗЁВОНДА ДУВ-ДУВ ГАП


Ёзёвон туманида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирининг дастлабкиси “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

Янги йил шукуҳи кезиб юрган айни кунларда ташкил этилган ўзига хос байрамона мазкур тадбирда “Баҳор”, “Ёзёвон”, “Тегирмонбоши” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи нуронийлар, ёшлар, зиёлилар ҳамда турли соҳа вакиллари қатнашдилар. Маданият ва санъат кошонасидан ўрин олган миллий ва жаҳон адабиёти намуналари, ёш рассомлар, ижодкорлар, спорт усталари ҳамда ҳунармандлар кўргазмаси ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирди.

Ёзёвонликларга янги - 2024 йилнинг илк кунларида ўзига хос кўтаринки кайфият бахш этган маънавий-маърифий кечани туман ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Ҳотамов очиб, ўтказилаётган мазкур учрашувнинг мазмун- моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди.

Фарғона политехника институти профессор-ўқитувчилари, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўктамхон Солиева ҳамда бошқалар Президентимиз раислигида бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритишди.

Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни Ёзёвон тумани мисолида тадбир иштирокчиларга ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали яна бир бор етказишди. Ўз ўрнида Ватан тақдирида, тараққиётида ҳар бир юртдошимизнинг ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.

Меҳнат фахрийси Аҳмаджон Исмоилов “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилаётган “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири ҳақида фикр билдириб, бундай анжуманлар шу юрт фуқароси бўлган ҳар бир инсонни янги марраларга, янги орзуларга ундашини алоҳида таъкидлади.

Байрам кечасида Ёзёвон санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига зўр кайфият улашгани рост. Айниқса, “Тановар” қўшиғи ижро этилганда бутун давра рақсга ошиқди.

Ўтказилган кеча тафсилотлари тез фурсатда Ёзёвон маҳаллаларига тарқалиб, дув-дув гап бўлгани ҳам рост. Элимиз қалбига зиё улашаётган ва албатта, Янги Ўзбекистон қудрати, шижоатини намоён этаётган бу ажиб жараён кенг қанот ёзган. Демакки, у ҳар куни давом этмоқда.


Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram