Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАРЗДОРНИНГ "COBALT" РУСУМЛИ АВТОМАШИНАСИ ХАТЛАНДИ
2023-12-17 10:30:44 164
ФИБ Марғилон туманлараро судининг 2023 йил 10 октябрдаги қарздор М.О.нинг "Капиталбанк" АТБ фойдасига жами 178 млн 79 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ёзёвон туман бўлими иш юритувига .2023 йил 23 ноябрь куни келиб тушган. Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий ижроҳаракатлари давомида, қарздор М.О. бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай кредит қарзини тўлашдан бош тортиб келган. Натижада 2023 йил 6 декабрь куни қарздорга тегишли бўлган "Сobalt" русумли автомашина давлат ижрочиси томонидан хатланди ва жарима майдончасига олиб кирилди.
Келгусида қарздор кредит қарзини тўлиқ бартараф қилмаган тақдирида автотранспорт воситасини онлайн ауцион савдога чиқарилиши хақида огоҳлантирилди.
Акрамжон Абдуллаев,
туман МИБ давлат ижрочиси.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram