Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" ШАРОФАТИ
2023-10-30 15:10:01 201
Юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз бериш йўли билан жуда кўплаб ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла инфратузилмаси обод бўлиб бормоқда.
Бугун “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали ғолиб, деб топилган Қоратепа МФЙда жойлашган 36- оилавий поликлиника ва Иштирхондаги оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
36-оилавий поликлиниканинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
–“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси халқимиз учун катта имконият бўлди, – деди вилоят ҳокими. – Авваллари бирор ишни бошлаш учун Республика миқёсида ҳал этилиши керак эди. Мана энди чекка маҳаллалар ҳам овоз бериш йўли орқали муаммоларни ҳал этяптилар. Шароитлар яратилган жойда шифокорларимиз ҳам беморларни яхши кайфиятда кутиб оладилар, муолажалар ҳам сифатли бўлади. Улар аҳолига соғлом турмуш тарзига амал қилишлари учун ўз тавсияларини бериб борсалар, турли касалликларнинг келиб чиқишининг ҳам олди олинади.
Бино очилишида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишиб, дуолар қилишди. У ерда яратилган шароитлар билан танишиб чиқдилар.
36-ОПни “Оқжар сифат сервис” МЧЖ томонидан ишларни бажариш учун 838 млн. сўм маблағ сарфланди. Бу ерда тўртта МФЙнинг 22 минг 800 нафар фуқарога 12 та тиббий бригада хизмат кўрсатади. Поликлиника энг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Шунингдек, Иштирхон оилавий шифокорлик пунктининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди. Реконструкция учун “Inderendent broker" хусусий корхонаси томонидан 960 млн. сўм сарфланиб, ишлар якунига етказилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram