Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БИНО ХАТЛАНДИ

×

 2023-08-16 15:50:08    237

PDF юклаш
Чоп этиш



Энди “БИНО” аукцион савдода сотилади


Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда. Фақатгина, ўрнатилган тартиб ва ўзаро шартномага кўра фуқаро ёки тадбиркор ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиши ва белгиланган мажбурият асосида тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади. Бироқ, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш мажбурий ҳаракатларга бориб етмоқда.


Хусусан,фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2023 йил 24 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Элегант Гулчирой” хусусий корхонаси ундирувчи ТИФ “Миллий банк” АТБ фойдасига 534 750 170 сўм кредит қарздорлигини ундириш учун жавобгар Г.М.га тегишли ер майдони 200,0 кв.метр, қурилиш майдони 168,8 кв.метр бўлган Ёзёвон туман, Бахор МФЙ, А.Жомий кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган маъмурий бино-иншоотларига ердан фойдаланиш хуқуқи билан қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати 2023 йил 13 июлда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.


Қарздор “Элегант Гулчирой” хусусий корхонасига ушбу қарздорликларни тўлиқ тўлаши учун Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.


Ушбу ихтиёрий муддатда қарздор “Элегант Гулчирой” хусусий корхонаси қарздорликни тўлиқ тўламаганлиги сабабли, мажбурий ижро харакатлари олиб борилиб, гаров мулки бўлган Г.М.га тегишли бино-иншоотлар 2023 йил 8 августда хатланди.


Абдулҳафиз САТТОРОВ,

Ёзёвон туман МИБ бошлиғи.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram