Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАР УЧУН АМАЛИЙ СЕМИНАР
2023-08-14 09:34:43 215
Туман "Арголид" МЧЖ да тумани хокими Дилшоджон Джалилов, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев ҳамда "Қишлоққурилиш банк" вакиллари иштирокида тумандаги 30 дан ортиқ тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Абуллаев томонидан "20 минг тадбиркор - 500 минг мутахассис" дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-93 сонли фармонида тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар берилди.
"Қишлоқ қурилиш банк" вакиллари томонидан имтиёзли кредитлар олиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек туман ҳокими Д.Джалилов тадбиркорларни муаммо ва таклифлари билан танишди. Тадбиркорларни муаммоларини хал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram