Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЕҲАНИЗАТОРЛАР УЙИДА
2023-07-17 16:43:41 241
БАРЧА БИРДЕК МАЗА ҚИЛДИ
Қишлоқ хўжалигида асосан ҳосилнинг чўғи, албатта, меҳанизаторларнинг ерга берган ишловлари билан баҳоланади, десак ҳеч муболаға бўлмайди.
Юққори ҳосилдорликнинг гарови агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш саналади. Меҳанизатор кун бўйи далада экинларга ишлов беради. Техника чарчоғини чиқариш ва эртанги кунга янги кучни фермерлар ишчилари билан бир дастурхонда, бир пиёла чой устида, дилдан суҳбатлашиб, ўйин-кулгу билан чиқаради.
Гулистон ММТП ҳудудида жойлашган “Ақраб ойлар дурдонаси” фермер хўжалиги дала шийпонида меҳанизаторлар уйи ташкилланган. ММТП ҳудудида 2100 га пахта-ғалла майдони бўлиб, 980 га ер майдонига пата экилган. Меҳанизаторлар пахтадан яхши натижа кўрсатиш учун тиним билмай ишлашмоқда.
Меҳанизаторлар уйида туман прокурори Илҳомжон Ходжаев ташаббуси билан байрам дастурхони ёзилди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бош ИИБ бошлиғи Дониёр Раҳмонов ва қишлоқ хўжалиги масъуллари фермерлар, механизаторлар ва ишчиларни хорманглар, деб меҳанизаторлар уйига ташриф буюрдилар.
Туман ҳокими ва прокурор сўзга чиқишиб, қишлоқ хўжалигида эришилаётган ютуқлар ва қилиниши керак бўлган вазифаларга тўхталиб ўтдилар. Фермер ерга қанча яхши қараса шунча ўзи учун манфаатдорлик бўлишини, бу фақат фойдали эканлигини таъкидладилар.
Деҳқончиликларга барака тиланиб, жонлиқ сўйилди. Қозонда ош дамланиб, суюқ овқат солинди. Буларнинг бари қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган хизматчилар учун бўлди. Ўйин-кулгу, дилдан суҳбатлашдилар. Маданият бўлимининг ҳаваскорлари ўз чиқишлари билан йиғилганларни шод этишди.
Хуллас, барча бирдек маза қилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram