Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИДА ЯНА БИР ТУРАР ЖОЙ БИНОСИГА БИРИНЧИ ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

×

 2023-07-12 18:19:35    219

PDF юклаш
Чоп этиш



Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида 65,4 гектар майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Кўп қаватли уйлар битирилиб, фойдаланишга топширилмоқда.


Массивда яна бир турар жой биносига биринчи ғишт қўйилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Дилмурод Бекмирзаев, ёши улуғ нуронийлар, туман фаоллари иштирок этишди.


“Марғилон бинокор таъмир қурилиш” МЧЖ томонидан лойиҳа бўйича 2 та 2 подездли ҳар бири 40 хонадондан иборат бўлган турар жой биносига 22 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Бу қурилаётган бино массивдаги 10-уй қурилишидир.


Биринчи ғишт қўйилиши олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар ушбу уйлар халқимизнинг фаровон яшашлари учун қурилаётганлигини таъкидлаб, дуолар қилишди.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram