Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ НАЗОРАТИДА
2023-07-12 18:18:39 204
КЎРСАТИЛАЁТГАН ЭЪТИБОРДАН МАМНУН БЎЛДИЛАР
Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш, уларни қийнаётган муаммоларини атрофлича ўрганиш ва амалий кўмак бериш, келажакда ўз орзу-истакларини рўёбга чиқариш ва юрт равнақига ҳисса қўшадиган баркамол инсон бўлиб тарбияланишларида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ёшлар билан ишлашда вилоят сектор раҳбарларининг жойларда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, амалий кўмак бераётганликларини турли ижтимоий тармоқлар ва ОАВда гувоҳи бўляпмиз.
Хусусан, вилоят прокурори Бахтиёржон Исмоиловга тўғридан-тўғри бириктирилган Сойбўйи МФЙда яшовчи Наргизахон Абдураҳмонова ҳамда Дилшод Абдуллажонов хонадонига туман прокурори Илҳомжон Ходжаев масъуллар билан ташриф буюриб, соғлик учун керакли дори-дармонлар ва уларга йўлланган мактубни топширди.
Туман прокурори ташрифи давомида ёшлар билан самимий, дўстона мулоқот қилди. Наргизахонни соғлигида муаммоси борлиги сабабли, керакли дори-дармонлар топширилди. Тегишли масъулларга унинг соғлигини мунтазам равишда назорат қилиб бориш кераклиги айтилди.
Дилшод Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон Корея Халқаро университети (KIUF)да битирувчи курсга ўтмоқда. Корейс тилида гаплаша олади. У туман прокурори билан суҳбат давомида ишлаш истагини билдирди. Прокурор туманимизда ташкилланган “POSCO International textile” МЧЖ масъулларига тавсиясини берди. Дилшод унга кўрсатилган ғамхўрликдан мамнун эканлигини билдириб, барча раҳбарларга ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram