Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁШЛАР СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ НАЗОРАТИДА

×

 2023-07-03 18:07:16    211

PDF юклаш
Чоп этиш



ЗАМОНАВИЙ, СЎНГГИ РУСУМДАГИ АРАВАЧА БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ


Юртимизда ёшларга, айниқса, ривожланишида нуқсони бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ҳолидан хабар олиш азалий, инсоний одатларимиздан бири ҳисобланади.


Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган ёшлар билан “Ёшлар” дафтарини юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом рақобатни шакллантириш бўйича бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. 


Ҳукумат томонидан чиқарилган қарорлар ижросини таъминлаш бўйича туман прокурори Илҳомжон Ходжаевга бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги қизил тоифадаги ёшларни доимий ҳолидан хабар олиниб, уларни қизиқтирган йўналишлари бўйича муаммолари ўрганилиб, хал этиб келинмоқда.


Шундай қутлуғ кунларда, Қурбон ҳайити арафасида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Илҳомжон Ходжаев ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар ҳамроҳлигида Мустаҳкам дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, соғлигида нуқсони бўлган Маҳмуджон Муҳамаджоновга Германия давлатида ишлаб чиқарилган замонавий русумдаги электрон ногиронлик аравачаси топширилди.


Маҳмуджоннинг онаси бундай қувончли лаҳзаларни узоқ кутганлигини айтиб, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибордан мамнун эканлигини билдирди. Она ўз қувончини яширмади. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровон яшаши учун хизмат қилаётган барча раҳбарларни дуо қилди.


Замонавий русумдаги “машина”ли бўлган Маҳмуджоннинг узоғи яқин бўладиган бўлди.


Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни, халқимизнинг яхши яшаши учун толмай хизмат қилаётган мутасадди раҳбарларни Муборак Қурбон Ҳайити билан табриклаймиз.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram