Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НУРОНИЙЛАР ДОНА СУРИШДИ
2023-06-27 14:13:57 200
Туман истирохат боғида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан Нуронийлар бўлими ҳамкорлигида кекса нуроний отахонлар ўртасида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.
Спорт инсонларни бирлаштиради, деганларидек ушбу мусобақага Қўштепа туманидан, Андижон вилояти Бўз туманидан хам шахмат ишқибозлари ташриф буюриб, иштирок этдилар. Бугунги баҳсларда 20 дан ортиқ иштирокчилар беллашдилар.
Якуний натижларга кўра, фахрли 1-ўринни Сувлиариқ МФЙ фахрийси Сайдулло Тўхтаматов, 2-ўринни Ёшлик МФЙдан Абдуқаҳҳор Ўринбоев, 3-ўринни Баҳор МФЙдан Қодрижон Жўраев эгаллади. Мусобақада иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда барча иштирокчиларга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг совғалари топширилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram