Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
2023-06-24 11:42:57 177
Ободонлаштириш бошқармасида янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексини тарғиботи буйича Ёзёвон тумани юридик маркази бош юрист-консультлари К.Абдуллаев, У. Райимжонов хамда туман адлия булими бош маслахатчиси А.Абдусаломов ходимлар уртасида тарғибот тадбири ўтказишди. Мамлакатимиз тараккиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ҳам, қонунчилик ҳамда жамиятимиз ҳам ўзгариши кераклиги, бундан кейин аввал инсон, кейин жамият ва давлатимиз деган ғоя ҳаётимизда чуқур ўрин эгаллашини Президентимиз таъкидлади. Янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси ҳам моҳиятан ана шу мақсадларга хизмат қилади. Янги Меҳнат Кодекси мамлакатимизда ижтимоий соха ва иктисодиётни ривожлантириш муҳитини такомиллаштиришда турли йуналишларда иш берувчи ва ходимларга имконият яратади. Янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексида ходимларни ҳуқуқи, давлат манфаатлари, иш берувчиларни манфаатларидаги ўзаро мувозанатни янада кучайтириб, имконияти чекланган шахслар, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича бир катор нормалар киритилди. Бундан ташқари ходимларни меҳнат стажларини ҳисоблаш, электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш, ходимларни меҳнат ҳуқуқларини кафолатлари бшйича бирмунча кучайтирилган назорат механизмлари ишга туширилди. Янги Меҳнат Кодексида ишчи-ходимларни ҳақ-ҳуқуқлари тўлақонли ёритилган, шу билан бирга ходимларга бериладиган таътил муддати 21 календарь кунига узайтирилмоқда. Узоқ йиллар ишлагани учун Меҳнат Кодексининг 220-моддасига биноан ҳар ишлаган беш йиллик стажи учун 2 иш кунидан 8 иш кунидан ошиб кетмаган ҳолда қўшимча, ходимларнинг иш шароитидан келиб чиқиб, турли қўшимча дам олиш кунлари берилиши тўғрисида тарғибот ишларини олиб бордилар.
Ҳамидахон Халилова,
ободонлаштириш бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram