Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ГАСТОНДА САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2023-06-24 11:41:38    171

PDF юклаш
Чоп этиш



  Тошлоқ тумани билан туташ Гастон маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

   Нуроний Ҳайитбой Болтабоев Оромгоҳ ва Зийнат кўчаларида электр таъминоти нобоплиги бўйича мурожаат қилди. Оромгоҳ кўчасига 1.8 км тармоқ тортиш, 11 та таянч, 160 ТП, Зийнат кўчасига 1.9 км тармоқ тортиш, 43 та таянч ўрнатиш зарур экан.

   Электр таъминоти корхонаси раҳбарига электрлаштириш бўйича бу камчиликларни вилоят ташкилоти билан келишиб, бартараф этиш бўйича топшириқ берди.

   Рустамжон Қосимов томорқаларни суғориш учун сув муаммосини айтди. Маълум бўлишича, сойга қўйилган насос электрдан 7 млн сўм қарз бўлиб қолган. Ҳоким ҳомийлик йўли билан қарздорликни қоплаб беришини, бундан буён фойдаланилган электр учун ҳақни вақтида тўлаб боришларини уқтирди. Насос 1 июлга юргизилади.

   Ҳамрохон Тешабоева умр йўлдошини даволатиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Саховатпеша юртдошларимиз томонидан мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди. Опа хурсанд бўлиб, раҳмат айтди.

   Навниҳол кўчасида яшовчи Ҳабибулло Комилов электр тармоқлари остига экилган тераклар туфайли сал шамол бўлса, чироқ ўчишини айтди. Ҳоким мутасаддилар бу иш билан жиддий шуғулланишларини айтиб, кенг жамоатчилик ҳам бу ишга бош қўшиши зарурлигини таъкидлади. 

   Мухторжон Исаев маҳалла обод бўлганлиги, Шоҳида Акбарова онасининг даволатиш учун зо млн сўм кўмак берилгани учун Президентимизга, ҳокимларимизга миннатдорчилик билдирди.


  Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram