Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ИНСОН СОҒЛИГИ ЙЎЛИДА

×

 2023-06-20 17:11:56    196

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида 2023 йил 30 май куни “Ҳамкорлик тўғрисида меморандум” имзонланди.


Инсон соғлиги барча нарсадан муҳимдир. Меморандумга асосан, туман ИИБ ЖХХ ЙҲХ ва ИҲҲҚЖФ туман жамияти ҳамкорлигида 19-27 июнь кунлари тадбирлар ўтказилади. Рейд тадбири давомида истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига зиён етказилишини, аҳоли ўртасида турли юқумли ва паразитар касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадида тез бузулувчи озиқ-овқат маҳсулотларини шу мақсадлар учун мўлжалланмаган автомобилларда ташиш ҳолатлари ўрганилади.


Тадбирлар давомида Санэпидемқўмита ва Ветеринария қўмиталарининг туман бўлимларидан мутахассислар ҳамда ОАВ вакиллари жалб қилинади.


Маъмурахон УМАРОВА,

ИҲҲҚЖФ туман жамияти раиси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram