Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


САЛОМАТЛИК--ТУМАН БОЙЛИК!

×

 2023-06-17 16:27:43    211

PDF юклаш
Чоп этиш



МАНФААТЛИ ТАДБИР


Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш" умуммиллий харакати доирасида вилоя амалий семинарини ўтказдилар.


 Тадбир “Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам” шиори остида юриш марафони билан бошланди. Пиёда юриш билан бирга ҳар бир иштирокчи йўл бўйларидаги саломатликка доир баннерлар орқали пиёда юришнинг фойдали томонлари билан ҳам танишиб бордилар.


14 –давлат мактабгача таълим ташкилотида ёзги соғломлаштириш ойлигида амалга оширилаётган ишлар бўйича семинар бўлиб ўтди. Бунда ташкилот ҳамширалари ҳамда ошпазлари томонидан болажонлар организми учун зарур витаминлар мавжуд махсулотлардан салқин ичимликлар тайёрлаш, соғлом овқатланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича тушунчалар берилди. Бундан ташқари таълим жараёнида соғлом турмуш тарзи ва саломатлик соатларида қандай машғулотлар ўтилаётгани гувоҳи бўлинди.


  7-умумтаълим мактабида ўқувчилар учун “Ёзги соғломлаштириш” ойларида ташкил этилган тўгараклар ва машғулотлар юзасидан амалий семинар ташкилланди.


Юқори Сойбўйи МФЙда ташкилланган “Саломатлик мактаби" фаолияти кўриб чиқилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдумалик Юсупов оила ҳамширалари ва маҳалла фаол аёлининг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, зарур маслаҳатларни берди. “Саломатлик мактаби”да юритиладиган ҳисоб- китоб ҳужжатлари, юқори хавфга кирувчи муаммоли хонадонлар учун ЭКО карта тузиш бўйича тавсиялар берилди.

  АСТТҚҚ ва ЖФО маркази туман бўлинмаси ходимлари томонидан “Соғлом оқавтланиш столи”, фитобар ва саломатлик бурчаги тўғрисида маълумот берилди. Сўнгра иштирокчилар Сингапур тажрибаси асосидаги тана вазн индексини аниқлаш жадвалида ўз ТВИни аниқлаб, қайси хавф гуруҳига киришларини текширилди. Мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар берилди.

Маркази врачи Манзура Валиева Умуммиллий ҳаракат лойиҳаси асосида танлаб олинган Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида ўтказилган амалий ишлар ва сўровнома натижалари ҳақида маълумотлар берди. 

Ташкилланган семинар ҳар бир иштирокчи учун манфаатли бўлди, деб бемалол айтиш мумкин.



ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram