Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


,,ОҒИР" ТОИФАДАГИ ЁШЛАР УЧУН ҚАБУЛ

×

 2023-06-17 16:23:49    196

PDF юклаш
Чоп этиш



  1-сектор ҳудудидаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида 22 нафар ,,оғир"  тоифадаги ёшлар рўйхатга олинган. Улар орасида нотинч оила фарзандлари, сурункали касаллик туфайли рўйхатда турган, ногирон, миграциядан қайтиб келган ёшлар бор.

  Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов томонидан 1-сектор штабида янгиободлик ана шу тоифа ёшлар учун қабул ўтказилди. Қабулда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ бешлиги қатнашдилар.

   Маҳмуджон Қодиров 21 ёшда, ногирон. Қабулга онаси Мавлудахон билан келган. Ёрдам сўраб мурожаат қилди. Нодиржон масъуллар томонидан Қувасойдаги реаблитация марказига даволаниш учун ётқизиладиган бўлди. Оилага ёрдам бўлиши учун ғалладан бўшаган майдонга экин экилиб, даромади берилади.


  Гулсанам Йўлдошева онаси қарамоғида даволаниши учун тиббиёт бирлашмаси томонидан алоҳида хона ажратилиб, дори-дармон билан таъминланади.

  Нодирахон Боймирзаевани олий ўқув юртига кириши учун хотин-қизлар бўлими томонидан қонун доирасида ёрдам кўрсатилади.

   15 ёшли Содиқжон Абдуллаев кар-соқов. Унга сўровига асосан телефон совға қилинади.

  Гавҳарой Бозорбоеванинг онаси сув омборидаги иш ҳақини олишга ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Туман прокурори бу мурожаат билан шуғулланадиган бўлди.

   Туман ҳокими қабулга якун ясар экан, чекка ҳудудлардаги бундай тоифадаги ёшларга кўпроқ эътибор қаратишни таъкидлади.


 Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram