Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
34 НАФАР ФУҚАРО ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ
2023-06-16 17:27:20 196
Ёзёвон тумани прокуратураси ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги 1- касб-ҳунар мактабида ҳудуддаги иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳамда аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашишга бўлими ҳамкорлигида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида маҳаллалар фуқаролар йиғини масъуллари ва иш берувчи 17 тадан зиёд бюджет ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 105 тага яқин бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Ярмаркага 52 нафардан иш билан банд бўлмаган фуқаролар жалб қилинди. Улардан 34 нафарига корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштириш учун йўлланма берилиб, ишга жойлаштирилди.
1 нафар ишсиз фуқаро мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
Шунингдек 15 нафар ишсиз фуқаролар тикувчилик йўналиши бўйича касб-ҳунарга ўқитиш учун юборилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram