Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФОЛЬКЛОР – ҚАДРИЯТ, МИЛЛИЙЛИК БЕЛГИСИ
2023-06-15 16:49:03 208
Фольклор санъати барча санъат турларининг бошланиши, сарчашмасидир. У барча санъат турлари билан уйғунликка эга. Шуниг билан бирга уларга ўхшамаганлиги билан ажралиб турувчи санъат туридир. Ўзбек фольклор санъатини ўраганар эканмиз бевосита униг нақадар қадимий ва бой тарихга эга эканлигига гувоҳ бўламиз.
Туманимиз ҳам ўз қадриятлари ва анъаналари, маданияти, шунингдек ўз санъаткорларига ва ўз фольклорига эга.
“Жийда гули” фольклор этнографик дастаси ўз фаолиятини 2010 йилда бошлаган. Фольклор жамоасига Муҳаммаджон Ғофуров ва Aрофатхон Тўрабоева асос солишган.
Жамоанинг номланишига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Даста дастлаб “Ниҳол” номи билан юритилган. Кейинчалик ушбу даста ривожланиши натижасида (яъни жамоанинг номи ниҳолнинг униб-ўсиб катта бир дарахтга, яъни жийда дарахтига айланишига қиёсланган) 2017 йилдан бошлаб, “Жийда гуллари” фольклор-этнографик дастаси номи билан юритилиб, ижодий фаолиятини олиб бормоқда. Жамоа аъзолари 15 нафар бўлиб, йил давомида ўтказилиб келинадиган турли кўрик-танловлар: хусусан Марғилонада ўтказилган фольклор фестивалида, Қўқонда бўлиб ўтган хунармандлар фестивалида туман, вилоят миқёсидаги танловларда, тадбирларда, сайлларда мунтазам иштирок этиб, кўпчилик томонидан алоҳида эътироф этилиб, бир қанча ютуқларга эришиб келмоқда. Яна шуни таъкилдлаш жоизки, жамоа турли хил тадбирлрада, тўй-маросимларда, хашамларда иштирок этиб, ўз ижод намуналари фольклор қўшиқлари билан халқимиз қалбидан жой олган. Ҳар йили кенг миқёсда нишонланадиган Наврўз байрамида ўз репертуарлари билан қатнашиб, халқимизни мамнун қилиб келмоқдалар.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишим жоизки, бизнинг урф-одат, маросим ва қадриятларимиз фольклор санъатимизда жамланган. Фольклорга санъатига бўлган эътибор кўп ҳудудларда йўқолиб бормоқда. Мусиқа мактабларида фольклорга умуман аҳамият берилмай қўйган. Фольклор санъати тўлалигича фақатгина Сурхондарёдагина сақлаб қолинган. Ваҳоланки, фольклор бизнинг миллийлигимиз. Агар у йўқ бўлиб кетса, у билан асл қадриятларимиз, анъанларимиз, ўзлигимиз йўқолади.
Нозима СОБИРОВА,
Ўзбекистон Давлат консерваторияси 2-босқич талабаси.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram