Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭЪЛОН
2023-06-15 14:28:27 200
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118- сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат- хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда танлов эълон қилади.
1-ЛОТ
60 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат- хусусий шериклик асосида модернизация қилиш
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 8 448 472.7 минг сўм.
Йиллик эксплуатация суммаси 6 707 637,0 минг сўм.
2-ЛОТ
25 та та ижтимоий соҳа объект- лари иситиш тизимларини давлат- хусусий шериклик асосида модер низация қилиш.
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 2 575 724,6 минг сўм.
Йиллик эксплуатация суммаси 1 491 916,0 минг сўм.
Маълумот ўрнида ПҚ-118- сонли қарорга асосан лойиҳаларни амалга оширишда модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳаражатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади ҳамда хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоиз ва объектларни эксплуатация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади.
Тендер ташкилотчиси: Ёзёвон тумани ҳокимлиги,
Мустақиллик кўчаси, 1-уй.
Телефон: 73-412-22-31
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram