Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁЗ ЎТМОҚДА--СОЗ!

×

 2023-06-14 16:41:59    201

PDF юклаш
Чоп этиш


,, ГУЛШАН" ҚЎЙНИДА

2-касб-ҳунар мактаби ҳудудидаги “Гулшан-2” болалар оромгоҳи соя-салқин, безатилган, шу кунларда болаларнинг шўх-шодон қийқириқларига тўла.


– Ҳозирда 7-14 ёшдаги 100 нафар ўғил-қиз 3 гуруҳга бўлиниб, оромгоҳда дам олишмоқда, – дейди бош тарбиячи Мафтуна Ҳамдамова. – Болажонларни мароқли дам олишлари учун 22 нафар ходим бириктирилган бўлиб, ақлни чарҳловчи ва жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамловчи турли тўгараклар ишлаб турибди. Тарбияланувчиларга 4 маҳал иссиқ овқат берилади. Об-ҳавонинг иссиқ-совуқлигига қараб, 2 маҳал сув ҳавзасида чўмилишади.


Шунингдек, туман ИИБ, Баркамол авлод, спорт мактаби, маданият бўлими томонидан тўгарак ва кўнгилочар дастурлар ташкил қилинмоқда.


Оромгоҳга ташриф буюриб, ўғил-қизлар билан суҳбатимиз давомида шунга амин бўлдикки, аксарият ёшлар бу ерда биринчи бор бўлишлари эмас. Уларга яратилган шароитлар ёққанидан 2-3 йилдан буён такрор келаётганликларини билдик. Хуллас, ёшларимиз ёзни соз ўтказишмоқда.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram