Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ НАЗОРАТИДА
2023-06-07 17:00:51 180
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган ёшлар билан “Ёшлар” дафтарини юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом рақобатни шакллантириш бўйича туман прокурорига бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги “Қизил тоифада”ги ёшларни доимий ҳолидан хабар олиняпти. Ёшларнинг ўзи қизиқтирган йўналишлари бўйича муаммолари ҳал этиб келинмоқда.
Жумладан, қарор ижросини таъминлаш юзасидан Юқори Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини биносида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда 7 нафар ёшлар муаммолари бўйича мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 3 нафари имтиёзли кредит ажратишга, 1 нафари даволаниш, 1 нафари мактаб формаси олиш ва 2 нафари паспорт олиш масаласида бўлди. Мурожаатлар бўйича масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва сектор раҳбари томонидан алоҳида назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram