Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЙЎҚ ҚИЛИНМОҚДА
2023-06-06 05:56:57 194
Жорий йилнинг 2 июнь куни Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, Тошлоқ туманида жойлашган марказий утилизацияда муфилний печ ёрдамида йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими, Мол-мулкни олиб қўйган орган вакили, Фарғона шаҳар СЭОЖС, Фарғона шаҳар экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бўлими ходимлари ва холислар иштирокида далолатнома тузилиб, жами 4 та ижро ҳужатлари бўйича далилий ашё тариқасида олинган 500 дона "Тропикамид 10 мл Действуюшис вешество" ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситаси, 400 дона "Cулофан Zalepon Запелон капсулы 10 мг"номли дори воситаси, 220 дона "Бензонал Бензобарбитал 100 мг" дори воситаси, 4500 дона "Ампициллин+Сульбактам 1,5г" номли дори воситаси, 640 дона "Гепарин 5 мл" номли дори воситаси ҳамда 7 турдаги 1854 дона тиббиёт воситалари тегишли тартибда комиссия аъзолари иштрокида суд қарорларига асосан муфилний печ ёрдамида йўқ қилиниши таъминланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram