Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"РOSCO" ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИНИНГ ЁЗЁВОНГА ТАШРИФИ

×

 2023-03-14 14:36:52    335

PDF юклаш
Чоп этиш


 ,, POSKO" intenational tekstil  пахта тўқимачилик кластери Ёзёвон туманида иш бошлаганига бир йилдан ошди. Ўтган бир йил давомида кластер томонидан қишлоқ хўжалик техникалари-ҳайдов, экиш сеялкалари, культивация,  транспорт тракторлари етарлича келтирилди. Пахтани қайта ишлаш, ёғ заводлари қуриляпти. 
      Ёзёвон туманига  ,, POSKO"  intenational tekstil компанияси ижрочи директори жаноб Чон Так ташриф буюрди. Меҳмонни туман ҳокими Дилшоджон Джалилов кутиб олди. Меҳмон ҳамкорлик учун туман ҳокимига миннатдорчилик билдириб, ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишига ишонч билдирди.     Кореялик инвестор пахта заводи қурилиш жараёнлари билан танишди. Танишиш жараёнида қишлоқ хўжалик техникалари саройини замонавий техникалар билан бойитишини айтиб ўтди. Меҳмону мезбонлар гувоҳлигида пахта заводининг биринчи навбати синов билан ишга туширилишига старт берилди. 
      Меҳмонлар Хонобод пахта тайёрлаш масканида ҳам бўлиб, хом ашёнинг сақланиш ҳолати,  қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга шайлигини кўздан кечиришди.  
      Меҳмонларга вилоят ҳокими ўринбосари-инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ҳамроҳлик қилди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.