Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МИНГБУЛОҚ ТАЖРИБАСИ
2023-02-27 11:36:30 181
Бир гуруҳ МФЙ раислари билан Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳоли томонидан балиқ боқиш тажрибасини ўрганиш учун борилди. Мингнбулоқ туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Олимжон Қодиров ҳамроҳлигида Баланд Гуртепа МФЙдаги балиқ боқувчи фуқаро Нажмиддин Қодиров фаолияти билан танишдик. Нажмиддин Қодиров маҳалла четидаги узунлиги 700 метр, эни 3 метрли зовурда Африка лаққаси боқяпти экан. Личинеалари 20-25 сантиметр бўлгунча боқиш учун алоҳида бетон ховуз қурган. 2022 йилда балиқларни 5-6 кг. гача боқиб, улгуржи нархда 20 минг сўмдан сотиб, 200 миллион сўмдан ортиқ даромад олибди. Ҳозирги кунда зовурда боқилаётган балиқлари 2-3 кг. дан бўлган. Бу йил бир ярим миллиард сўм даромад олишни мшлжаллаяпти. Иккинчи балиқчи Абдумутал Мўминов ҳам зовурда балиқ боқяпти. Унинг жойи узунлиги 800 метрдан ортиқ, эни 4-5 метрни ташкил қилади. Ўтган йили 300 миллион сўм даромад олган. У ҳам личинка боқиш учун алоҳида бетон ховуз қурган. Ҳар иккала балиқ боқиладиган зовурда ер остидан 7-8 метр чуқурликдан қудуқ кавланган бўлиб, илиқ сув чиқарилган. Бу йилги аномал совуқда ҳам сув музламабди.
Мўсожон Охунов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи.