Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДЕПУТАТЛАР ,,ГАИ" БОШЛИҒИНИ ЭШИТИШДИ

×

 2023-02-21 07:05:17    205

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашида ЎзЛиДеП Ёзёвон туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг иш режасига асосан,  туман ИИБ ДЙҲХГ катта инспектори, майор Қобилжон Юлдашевнинг  Президентимизнинг 2022 йил 4 апрелдаги      ,, Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбиирлари тўғрисида"ги қарори ижроси ҳамда 2022 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва  2023 йил амалга оширилиши лозим бўлган ишлар чора- тадбирлари режаси тингланди.   Депутатлик гуруҳи эшитуви жудаям баҳс- мунозараларга бой бўлди.
   Эшитувда А-373- йўлида фоторадар қўйилиб, тезликни назорат қилиб, йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш, Ёзёвон МФЙ  Мустақиллик кўчасидаги пиёдалар йўлакчаси нотўғри қўйилганлиги, Марғилон-Улуғнор йўлидаги қайрилиш жойлари беркитиб юборилганлиги  фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганини, Юқори Сойбўйи  А-373 магистирал йўли Тўрақўрғон кўчасига ўтишда пиёдалар светафори қўйилиши, пиёдалар йўлакчаси нур қайтарувчи фосфорли ранг билан чизилса, мақсадга муофиқ бўлиши, туман марказий истироҳат боғидан ўтгандаги тўхташ тақиқланади белгиси тадбиркорлик субъектларига машина тўхтай олмасдан харидор келишини кескин камайтириб, савдо айланмаси тушиб кетишига сабаб бўлаётганлиги, белги кўзга кўринадиган ҳолатда  ўрнатилмаганлиги таъкидланди.   Юқорида кўтарилган муаммолар бўйича туман кенгаши сессиясига масалалар киритилиши тўғрисида келишиб олинди. 

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.