Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЗИЁРАТЛАР ҚАБУЛ БЎЛСИН!
2022-11-30 15:02:49 253
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда 1-30 ноябрь кунлари ўтказилаётган "Кексалар учун саёҳат ойлиги" дастури доирасида 50 нафар нуронийларимиз Бухоро шаҳрига саёҳат ташкилланди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийлигида ташкил этилган саёҳат туризми режасидаги бу гуруҳ саёҳати якунига етиб, туманимизга қайтиб келишди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, ҳоким ўринбосари Мирзоҳид Хатамов фахрийларимизни кутиб олишди. Ушбу саёҳат ҳамда яратиб берилган шароитлар учун фахрийлар туман ҳокимига миннатдорчилик билдиришди. Юртга тинчлик-омонлик, деҳқончиликларга барака тиланиб, дуолар қилиниб, фахрийларимиз ўз уйларига кузатилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ