Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси

×

 2022-11-03 09:15:33    269

PDF юклаш
Чоп этиш


,,POSCO"  ИШ ЎРИНЛАРИНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ


Туманимиздаги ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида  28- болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, т аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва "POSCO интернатионал техтиле"  корхонаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси  ўтказилди. 
Меҳнат ярмаркасида  33 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишлаш истагини билдирган  170 нафар ишсиз хотин-қизлар иштирок этдилар. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда  ,, POSCO интернатиоал техтиле"  корхонаси томонидан аҳолига мавжуд иш ўринлари ҳамда шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилди.
Ярмарка давомида  11 нафар аёллар  корхонага ишга қабул қилиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.      Албатта  ,,POSCO интернатионал техтиле"  корхонаси туманимизда кенг кўламли ишлар, жумладан саноат корхоналари қурилишини амалга оширмоқда. Бундай ишлар бардавом бўлсин.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ