Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҒОЛИБЛАР ЁЗЁВОН ШАРАФИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШАДИ

×

 2022-10-28 17:11:04    226

PDF юклаш
Чоп этиш


Бош прокурор кубоги учун миллий кураш бўйича мусобақанинг Хонободда ўтиши бежиз эмас. Чунки Хонобод полвонлар юрти. Не-не кураги ерга тегмаган полвонлар ўтган, Хонободда. Бугунги авлод вакиллари ота-боболари бошлаб берган анъаналарни мардона давом эттиряптилар. 
   Яшил жамоат паркида ташкиланган кураш мусобақаси очилишида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, прокурор Илҳомжон Ходжаев иштирокчиларга муваффақиятлар тиладилар.
Парк узра “ёнбош", “ҳалол" сўзлари-ю, ишқибозларнинг ҳайқириқлари янгради.Ўз вазн тоифаларида ғолиб чиққан олти нафар – Н.Умаров, Ш.Шералиев, А.Ўринбоев, Ж.Абдуллаев, М.Сулаймонов, Ф.Мирзакаримовга қимматбаҳо совғалар, медаллар топширилди.Курашчилар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.    Тадбирда туман ҳокими Д.Джалилов Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг “Ўзбекистон Республикасида белбоғли кураш спорт турини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун” нишони ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.Шунингдек, туман ҳокими, туман прокурори, ҳоким ўринбосари Мирзоҳид Хатамов, Ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқуловга “Беш ташаббус” Республика спорт мусобақаларини ташкил этишдаги кўмаги ва ташаббускорлиги учун Спортни ривожлантириш вазири ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ташаккурномаси топширилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ