Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


НУРОНИЙЛАР ДОНА СУРИШДИ

×

 2022-10-24 09:02:54    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Спорт ёш танламайди, деган гап топиб айтилган. Қайси спорт тури бўйича мусобақа ўтказилса,  турли ёшдаги ишқибозлар бўлади. Айниқса шахматни кузатиш бошқачада. Икки киши ўйнайди, кўпчилик, ҳатто нафас олмай кузатади.     Бугун нуронийлар масканида ўтказилган кексалар ўртасидаги шахмат мусобақасида ҳам шу ҳолатга гувоҳ бўлдик. Маҳаллалардан келган отахонлар ўзаро дона сурдилар.     Албатта, мусобақа бўлгач, ғолиб аниқланади. Абдуқаҳҳор Ўринбоев (Ёшлик МФЙ), Сайдулло Тўхтаматов (Сувлиариқ МФЙ),  Абдухалил Турсунов (Наврўз МФЙ) фахрли ўринларни эгалладилар.  
    Мусобақа ғолибларини ҳоким ўринбосари Мирзоҳид Хатамов табриклаб, бундан буён ҳамиша нуронийларимиз туман ҳокимлиги эътиборида бўлишини таъкидлади.
    Ғолибларга туман ҳокимлиги, нуронийлар бўлими томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.    Мусобақа фаоли, шахмат бўйича спорт усталигига номзод Обиджон Юсупов ва бошқа иштирокчиларга эсдалик совғалари улашилди.     Тадбир нафақат мусобақа, дийдор ширин тарзда ўтди. Бир пиёла чой, палов устида суҳбат қизиди. 

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.