Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШИЖОАТИНГИЗГА БАЛЛИ!
2022-09-29 20:23:18 290
Юртимизда пахта йиғим-терим ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу юртнинг фарзандиман, деган ёшу қарининг ўйи битта: тезроқ пахтани териб олиш. Қотортол ҳамда Ижодкор МФЙнинг нуронийлари ҳам ўз ташаббуслари билан пахта теримида фаол қатнашяптилар.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, туман прокурори Илҳомжон Ходжаев пахтакор отахонлар ҳузурида бўлишди. Отахонларга кўрсатаётган ташаббуслари учун миннатдорчилик билдиришди ҳамда эсдалик совғалари топширдилар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ