Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТЕРИМЧИЛАР ЯХШИ ДАРОМАД ОЛИШЯПТИ

×

 2022-09-16 23:06:27    275

PDF юклаш
Чоп этиш


«Марказий Фарғона» ММТП ҳудудидаги «Голд еар» фермер хўжалиги дала майдонларида пахта йиғим-терим ишлари жадаллик билан бормоқда. Туман Кенгаши депутати Саиджамол Собиров, Баҳор МФЙ раиси Маҳфузахон Мамажонова теримчилар ҳузурида бўлишди. 
Баҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи уюшмаган аҳоли вакиллари пахта йиғим-теримида фаоллик билан қатнашмоқдалар. Ҳар тонгда эрталаб 150 нафар аёллар белни маҳкам боғлаб, дала томон йўл олмоқдалар. Муҳаббатхон Деҳқонова, Нодирахон Рўзиева, Санобархон Қўрғонова теримда пешқадамлик қилмоқдалар. Илғор теримчилар бир кунда   150 - 200  килограммдан пахта теришмоқда. Бу албатта  оилага катта даромад. Терилган1 кг пахтанинг ҳозирги кундаги нархи 1 минг 500 сўмни ташкил этмоқда. Кунлик даромади 200-300 минг сўмдан  бўлгач инсонни бир кун ҳам даладан қолгиси қелмайди-да.  Фермер хўжалиги томонидан теримчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Дош қозонда иссиқ овқат, самоварларда чой қайнаб турибди.  Теримчилар ҳам бундан миннатдор.  Насиб қилса, яқин кунларда режа ҳам бажарилади. Барча теримчиларга куч-қувват тилаймиз.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ