Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати МУНОСАБАТИ
2021-08-06 08:33:20 465
Фейсбук ижтимоий тармоғида Ёзёвон тумани Ёшлик МФЙ Ўрикзор кўчасида яшовчи фуқаро А.Болтабоев ушбу МФЙнинг Бунёдкор кўчасида электр билан боғлиқ бўлган муаммоларни ёзади.Мурожаатга асосан ТЭТК бош мухандиси Ж.Аҳмедов билан бориб ўрганилганида, ҳақиқатдан ҳам электр симёғочлари нобоп эканлиги аниқланиб, Бунёдкор кўчасига 9 дона бетон таянч зарурлиги ҳисоб-китоб қилинди. Ж.Аҳмедов Бунёдкор кўчасида икки кундан сўнг янгитдан лойиҳалаш ишлари олиб борилишини билдириб ўтди.Шу куннинг ўзида ТЭТК томонидан зарур бетон-таянчлар етказиш ишлари амалга оширилиб, дастлабки ишлар бошлаб юборилди.Аҳоли вакиллари ташаббуси билан Бунёдкор кўчасида электр тармоғига зарар етказувчи дов-дарахтларни тозалаш ишлари олиб борилишини билдириб ўтдилар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ