Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман кенгаши сессияси
2021-07-15 10:37:54 600
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман кенгаши раиси Д.Джалилов очди ва олиб борди. Кун тартибида бир-биридан долзарб бўлган тўққизта масала икки кунда кўрилиб, муҳокама қилинди.
Сессияни ўзига ҳос томонларидан 14- ва 26-мактаблар директорлигига номзодлар депутатлар ҳузурида ўзларининг дастурларини баён этдилар.
Депутатлар юқоридаги мактаб директорларини ёпиқ-яширин овоз бериш йўли билан сайладилар.
Кун тартибидаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини, Президентимизнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил 3 февралдаги фармони ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан” туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида” Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи У.Деҳқонов, “Жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2021 йил I ярим йилликда амалга оширилган ишлар ҳамда бу борада жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ва эришиладиган натижалар ҳақида” туман ИИБ бошлиғи Х.Ташпўлатов, “Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2021 йил I ярим йилликда амалга оширилган ишлар ҳамда бу борада жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ва эришиладиган натижалар ҳақида” жиноят ишлар бўйича туман суди раиси Р.Арапов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида” тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Маматқулов, “Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил I ярим йиллигидаги ижроси ва шаклланган қўшимча манбалардан мақсадли фойдаланиш ҳақида” туман ДСИ бошлиғи А.Ахунов, туман молия бўлими бошлиғи С.Мирзаев, “Обод маҳалла” ва Обод қишлоқ” дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” туман ҳокими ўринбосари Д.Бекмирзаев, “2021 йил II чорагида Ёзёвон туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан” Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири С.Пўлатов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ 5938-сонли фармони ижросини таъминлаш юзасидан” туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Тешабоеванинг ахборотлари тингланди.
Долзарб масалалар кўрилган сессияда депутатларимиз ҳар доимгиданда фаол бўлишди. Ахборот берувчиларга саволлар беришди. Ўз фикрларини айтишди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.