Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2021-07-05 12:12:31    707

PDF юклаш
Чоп этиш


Дунё яралибдики, кучлилар кучсизлар устидан ҳукмронликни ўрнатиб келган. Тарихда ва ҳозирда ҳам бунга мисоллар талайгина. Дарҳақиқат, ҳозир дунёдаги кучли давлатлар  кичик давлатлар устида олиб бораётган сиёсий тазйиқларига гувоҳ бўлиб келмоқдамиз. Дунё ҳамжамиятида геосиёсий ўйинлар авж олиб бормоқда. Бу билан кучли давлатлар кучсиз давлатларни дини, миллати, тарихи ва инсонларнинг бир-бирларига бўлган ишончини йўқотиш билан хавф солиб келмоқда. Дунё ривожланиб, мафкуравий урушлар авж олмоқда. Инсоният кам маблағ сарфлаб, катта ютуқларни забт этгиси келади. Ҳозирга келиб юртимизда ҳам геосиёсий ўйинларни қисман сезиб қолмоқдамиз.

Бу йил муҳим йил бўлиб, сиёсий тадбирларимизга тайёргарлик кўриб келинмоқда. Ўз-ўзидан атрофимиздаги қора кучлар тинчлигимиз, аҳиллигимизни кўролмаётганлар талайгина. Юртимизда оҳирги 3-4 йил ичида очиқлик ва шаффофлик дастури амалда бўлганидан фойдаланиб қолган ғаламис инсонлар бундан ўзларича фойдаланмоқчи ҳам бўлишмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳар хил бўлмағур гаплар ва асоссиз тухмат-уйдирмаларни тарқатишиб, халқни ўзлари хохлаган йўлга буриш ниятида юришибди. Буларнинг тузоғига илинганлар ҳам йўқ эмас. Ўзбек халқи азалдан меҳмондўст ва самимий, очиқкўнгил халқ ҳисобланиб, бир бурда нонини ҳам меҳмон билан бўлишишни хуш кўрувчи халқмиз. Бизнинг бу меҳрибонлигимиз айрим тоифа инсонлар, очиқ қилиб айтганда юртфуруш хоинларга қўл келмоқда. Халқимиз меҳмон атойи Худо, деб билиши бундай ғаламисларнинг ниятларини амалга оширишларида қўл келиши мумкин. Қора ниятлар аввало ота-боболаримиздан мерос қилиб қолдирилган азалий удумларимиздан, тилимиздан ва оқибатимиздан айриш ниятида юришибди. Миллати, дини ва қадрияти бўлмаган халқ заиф халқ ҳисобланади. Шу сабабдан Президентимиз халқимизни китобхонликка ва азалий удумларимизни кенг тарғиб қилишга эътиборини қаратмоқда. Ҳаммамизга маълумки, унутилиб кетаётган мақомчиликни йўлга қўйдилар. Унутилган тарихий алломаларимиз номлари абадийлаштирилиб, уларга атаб “Адиблар ҳиёбони” барпо этдилар. Кўряпсизми, бу ишларни замирида халқ ва миллат манфаати ётибди. Юртдан ташқарига чиқиб олиб ўз миллатини дунёга шарманда қилаётганлардан нимани кутиш мумкин. Ижтимоий тармоқларда юртимизга бўлаётган тухматлар ва бўхтонлардан нима наф? “Тузини ичиб тузлиғига тупуриш” дегани эмасми. Ўз манфаатини ўйлаб бутун бир бошли халқнинг фикрини чалғитиш бу динимизда ҳам, қонунларимизда ҳам қатъий тақиқланган. Мустақилликка эришганимиздан буён юртимизда жуда кўплаб ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Бунёдкор халқимиз ўзини эмас, келажак авлодни ўйлаб иш кўрмоқда. Ислоҳотлар даври бошлангани, атрофимиздаги қўшни давлатлар билан яқин алоқалар тикланаётгани, савдо-сотиқ, саноат ва стратегияларимиз муваффақиятли битимларимиз ҳам бу келажак учундир. Давлатимиз равнақи учундир. Тўғри олиб борилаётган ишларимизда баъзи бир камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Лекин бу камчиликларимиз ҳам босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

     Фурсатдан фойдаланиб мен халқимизни ҳар хил номақбул ишларга аралашмасликлари, турли хил ёлғон ғояларга учмасдан, ўз фикрлари билан иш кўришлари, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишларини, фарзандлари тарбиясига жиддий эътибор беришларини, лоқайд бўлмасликларини, ижтимоий тармоқларда тарқаётган ҳар хил бўлмағур, асоссиз гапларга ишонмасликларига чорлаб қоламан.     

 

М.ИНОМОВ,

Наврўз МФЙ раиси, тумани Кенгаши депутати.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ