Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

×

 2021-05-26 17:43:13    591

PDF юклаш
Чоп этиш


Коррупция мамлакатлар ривожланишининг кушандаси ҳисобланиб, ҳозирги кунда унга қарши фақат Ўзбекистон Республикасида эмас, балки бутун жаҳон давлатлари жиддий кураш олиб бормоқда.

Коррупция деганда нима тушунилади ўзи? Коррупция атамасига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, мансабдор шахслар томонидан давлат ҳокимияти ёки бошқаруви ваколатларидан фойдаланган ҳолда шахсий манфаатларини ёки бошқа шахслар манфаатини кўзлаб содир этиладиган жиноятлар йиғиндиси бу – коррупциядир. Демакки, бунда давлат ташкилотидаги мансабдор шахслар ўз мансабидан, ваколатидан фойдаланиб, бирор-бир манфаатни кўзлаб иш тутса унда коррупциянинг аломатлари мавжуд ҳисобланар экан, мазкур иллат тараққиёт ва мамлакатларнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, ҳозирги кунда ҳаммани бирдек ташвишга солиб келмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан уни

таг-томири билан йўқ қилиш мақсадида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, унда коррупцияга қарши курашувчи органлар белгиланганлиги, 2019 йилда коррупцияга қарши курашувчи махсус агентлик ҳам ташкил этилганлиги бунинг яққол мисолидир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида барча давлат ташкилотларини “Коррупциясиз соҳалар”га айлантириш ғоят долзарб вазифа этиб белгиланди. Мазкур фармон ҳам давлатимизнинг коррупцияга қарши курашга жиддий бел боғлаганидан далолат беришини кўрсатиб қўйди.

Давлатимиз томонидан коррупцияга қарши қанча кураш олиб бормасин, барибир унинг домига тушиб, жиноятга қўл ураётган фуқаролар афсуски ҳозирги кунда йўқ эмас. Шунинг учун мазкур иллатни олдини олишда, коррупциясиз муҳитни яратиш керак бўлади. Бунда барча инсонлар бирдай ҳаракат қилган ҳолда унга қарши курашиши, бундай балонинг домига тушиб қолмаслик ва унга аралашиб қолмаслик учун жуда эҳтиёткор бўлишлари, келажак авлодни ҳам шу руҳда тарбиялаш жуда муҳимдир.

Ж.ЗОКИРОВ,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси.

Н.ЭРАЛИЕВА,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди архив мудири.

 ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ