Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
300 ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ
×
2021-05-06 17:00:59 551
28-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброҳимжон Султонов, “Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Дилафрўз Қосимова томонидан сектор раҳбарлари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, туман “Халқпарвар" комиссияси аъзолари, ёшлар ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари иштирокида учрашув ўтказилди.
Йиғилишни туман Кенгаши котиби Сайиджамол Собиров очиб, кун тартибидаги масалалар бўйича сўзни Д.Қосимовага берди.
Нотиқ шу йил 3 апрель куни Сенат раиси Т.Норбоева томонидан қуйи депутатлар фаоллигини ошириш борасида ўтказилган видеоселектор ҳамда 23-24 апрель кунлари Олий Мажлис Сенатини 14-ялпи мажлисида муҳокама этилган масалаларга, янги қабул қилинган норматив ҳужжатларга тўхталиб, қонун ижодкорлиги га алоҳида тўхталди.
Сенат аъзоси И.Султонов “Халқпарвар" комиссияси мақсад ва вазифалари ҳақида тушунча берди.
– Мана Ҳунармандлар маркази қуриб битказиляпти, – деди сенатор. – Бино битгач, 300 нафар “Темир", “Аёллар" дафтаридаги опа-сингилларимиз ишли бўлишади. Бунинг учун уларни ҳунарга ўргатиб туриш керак.
Учрашувда туман молия бўлими мудири Сайфулло Мирзаев Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун- моҳияти борасида тушунча берди.
Учрашувда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов қатнашди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ