Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁЗЁВОНЛИКЛАРГА КАМАРБАСТАМИЗ
2021-04-13 16:52:38 570
Бугун вилоят ҳокими Х.Бозаровнинг "Обод қишлоқ-обод маҳалла" чора-тадбирлар дастури режасига асосан, транспорт бошқармаси бошлиғи ва ходимлари Ёзёвон туманга бордилар.
Транспортчилар Хонобод ва Тошҳовуз қишлоқ фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашдилар.
Хонабод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Юсупов ва фаоллар ҳамкорликда, обод қишлоқ яратишга, халқ фаровонлиги йўлида, кўтаринки руҳ билан елкама-елка бўлиб ўз ҳиссаларини қўшишга келишиб олдилар.
Бошқармамиз ходимлари Тошҳовуз ва Хонобод маҳалласидаги аҳолининг ижтимоий турмуш тарзи, уларнинг иқтисодий аҳволи, ободончиликлари, ҳар бир оиланинг моддий ва маънавий ривожланишларига тўсқинлик бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш, норозилик кайфиятининг келиб чиқишини олдини олиш каби масалар билан ҳар бир хонадонга кириб ўрганиш олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, истиқболда халқ фаравонлигига самимий хисса қўшиш мақсадида бошқарма бошлиғи Отабек Иркабаев назоратни ўз зиммасига олган. Тошҳовуз, Хонобод маҳаллаларида махсус штаб ташкил этилди. У ерда транспорт бошқармаси томонидан кечаю кундуз узулуксиз фаолият кўрсатиш йўлга қўйилган.